Сўнгги янгиликлар
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
АҚШда Чарли Кирк суиқасдида гумонланувчининг сурати эълон қилинди
Ўзбекистонда 27 минг гектардан зиёд майдон дала ёнғинларида зарар кўрди
Исроил Ливанда ҳам 60 кишининг умрига зомин бўлди
Кеча, 28 октябрь куни Исроил Ливаннинг шарқий Бекаа водийсига зарбалар берди. Оқибатда камида 60 киши ҳалок бўлган, 58 киши жароҳатланган. Бу ҳақда Ливан соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Исроил мудофаа вазирлиги мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари Ливаннинг Соура шаҳри ҳудудидаги Ҳизбуллоҳ нишонларига зарбалар бергани, шунингдек, Кафаркила қишлоғидаги гуруҳ инфратузилмаси вайрон қилингани ҳақида айтган эди.
“The Times of Israel”нинг ёзишича, Исроилнинг Ливаннинг шарқидаги Бекаа водийсига берган зарбалари сабабли камида 60 киши вафот этган.
Ҳужумлар водийдаги 12 та ҳудудда содир бўлган. Энг кўп қурбонлар сони Баалбек шаҳри яқинида қайд этилган. Ҳалок бўлганлар орасида камида икки нафар бола бор. Яна 58 киши яраланган. Булар дастлабки маълумотлар, қутқарув операцияси давом этмоқда. Қурбонлар сони яна кўпайиши мумкин.
27 октябрь куни Исроил Мудофаа вазирлиги Ливандаги ҳарбий объектларга ҳавода зарба берилишини билдирган. Уларнинг баёнотида тинч аҳолига зиён етказмасликка ҳаракат қилишлари айтилган. Бироқ амалда бундай бўлиб чиқмади.
Аввалроқ, Исроил ҳужуми ортидан Ғазода ҳам ўнлаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.