Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
Алламжоновга суиқасд қилганлардан бири ушланди — Бош прокуратура
Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 25-97 ҳамда 248-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари давом эттирилаётгани айтилмоқда.
Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти собиқ раҳбари Комил Алламжоновнинг Range Rover йўлтанламасига қарата ўқ узганлардан бири гумонланувчи тариқасида қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2024 йил 26 октябр куни 2 нафар номаълум шахс Қибрай туманида фуқаро С.С. бошқарувидаги Range Rover русумли машинага қарата ўқотар қуролдан бир неча марта ўқ узиб, қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиб, номаълум томонга яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 25, 97 (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) ҳамда 248 (Ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Сўнг Бош прокуратура, Тошкент вилояти, Тошкент шаҳар, Ҳарбий, Транспорт прокуратуралари ҳамда ИИВ, вилоят, Тошкент шаҳар ИИББ, Божхона қўмитаси ходимларидан иборат таркибда тергов-тезкор гуруҳи тузилган.
Ўтказилган тергов ва тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этган шахсларнинг бир нафари аниқланиб, гумонланувчи тариқасида ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.