Сўнгги янгиликлар
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Сўровларга кўра, Трамп ва Ҳарриснинг имкониятлари тенглашди
Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Америка Қўшма Штатлари Президентлигига сайловлар бўлиб ўтади. Сайлов кунига икки ҳафтада камроқ вақт қолди. Америкалик Доналд Трамп ва Камала Ҳаррисдан бирини танлаши керак. “Emerson College Polling” ўтказган сўровга кўра, икки номзоднинг президентлик пойгасидаги имкониятлари тенглашган.
Бугун, 26 октябрь куни эълон қилинган тадқиқот натижаларида акс этишича, Демократлар номзоди вице-президент Ҳаррисни ва Республикачи собиқ президент Трамп ҳам америкалик сайловчиларнинг 49 фоиз овозига эга бўлади.
Эмерсон коллежи маълумотларига кўра, Ҳаррис ёзда америкаликларнинг қўллови бўйича рақибини ортда қолдирди. Ўшанда бери биринчи марта икки номзод ўртасидаги курашда тенглик кузатилган.
Тадқиқот шуни кўрсатдики, Трампни кўпроқ мустақил номзодлар қўллаб-қувватламоқда. Улар ўзларини асосий сиёсий партияларнинг бирортаси билан боғламайди. Шунчаки улар Доналдга овоз бермоқчи. Эркак сайловчилар ҳам Трампни ёқлайди.
Ўз навбатида Ҳаррисга Трампдан кўра кўпроқ аёллар овоз беришга тайёр.Сўровлар 23-24 октябрь кунлари минг нафар сайловчилар орасида ўтказилган. Натижа учун хато чегараси 3 фоиз пунктни ташкил қилади.
Маълумот учун, АҚШда президентлик сайловлари 5 ноябрь куни бўлиб ўтади. Демократик партиядан вице-президент Камала Ҳаррис, Республикачилар партиясидан эса собиқ президент Доналд Трамп иштирок этади.