Сўнгги янгиликлар
Пластик карта орқали пора олган божхона инспекторига жиноят иши қўзғатилди
«UzAuto Motors» АЖдан мижозлар учун янгилик
Туркия ва Ўзбекистон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади
Қашқадарёда дарёга чўмилиш учун борган аёллар чўкиб кетди
Қорақалпоғистондаги туманда жазирама сабаб боғчалар ёпилди
Анталия соҳилларида ҳалокатга учраган 2000 йиллик кемадан ноёб тарихий ашёлар топилди
Исроил Ливанга 20 миллиард долларлик зарар келтирди. Мамлакатда қашшоқлар кўпаймоқда
Исроил армиясининг Ливан ҳудудига қилган ҳужумларидан кўрилган иқтисодий зарар 20 миллиард доллардан ошиши мумкин. Бу ҳақда “L'Orient-Le Jour” газетаси ливанлик иқтисодчи ва экспертлар гуруҳига таяниб, хабар берди.

Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Исроил ҳаракатлари Ливан жануби ва мамлакат аҳолиси ва ишчи кучининг учдан бир қисми истиқомат қилувчи Бекаа водийсидаги иқтисодиётнинг аксарият тармоқларида фаолликни секинлаштирмоқда.
Қайд этилишича, Ливан қишлоқ хўжалиги эрларининг чорак қисми ва рўйхатга олинган 50 минг корхона вайрон бўлган ва ишдан чиққан, бу уларнинг мамлакатдаги умумий сонининг қарийб 60 фоизини ташкил қилади. Ҳисоботга кўра, яҳудий давлати ҳужумларидан кўрилган иқтисодий зарар 20 миллиард доллардан ошиши мумкин.
Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, ёнғин остида бўлган ҳудудларда, ўта қашшоқликда яшовчи ливанликларнинг улуши икки баравар кўпайиб, камида 80 фоизга етиши мумкин.
Жорий йилнинг, 23 сентябрь куни Исроил Ливандаги Ҳизбуллоҳ шиа ҳаракати тузилмаларига қарши “Шимолнинг ўқлари” номли операциясини бошлади. Улар шиа ташкилотининг ҳарбий нишонларига катта зарбалар берди.
Кеча, 24 октябрь куни Ливан бош вазири Нажиб Микати халқаро ҳамжамиятни Исроил агрессиясидан жабр кўрган мамлакатига шошилинч инсонпарварлик ёрдами кўрсатишга чақирди. Май ойида Жаҳон банки Ливандаги қашшоқлик сўнгги 10 йил ичида мамлакатда чўзилган иқтисодий инқироз фонида 12 фоиздан 44 фоизга ошгани ҳақида хабар берган эди.



