Сўнгги янгиликлар
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Тошкентда экологияни ифлослантираётган саноат корхоналари текширилади
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида атроф муҳитни ифлослантираётган саноат корхоналари текшириляпти. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражасининг ортиб бораётгани ва “салбий” рейтингларда етакчи ўринларга чиқаётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда эълон қилинган хабарлар барчада асосли ташвиш ва қайғу уйғотмоқда.
Пойтахт атмосфера ҳавосини ифлосланишига қуруқ иқлим, қумли ва қумлоқ тупроқлар каби табиий омиллар билан бир қаторда иқлим ўзгариши, саноат ва автотранспорт воситаларидан ташламалар чиқариш ҳажмларининг ошиб бориши, эълон қилинган мораторий даврида ҳам қимматбаҳо дарахтлар ноқонуний кесилиши, шаҳарсозлик бош режалари тасдиқланмасдан қурилиш ишларининг жадал амалга оширилиши бевосита таъсир кўрсатмоқда.
“Прокуратура органлари ушбу ҳолатларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни, президентнинг тегишли фармон ва топшириқлари ҳамда соҳага оид бошқа қонун ҳужжатлари ижросини аҳволи атмосферага чиқарилаётган зарарли ташламалар миқдорини камайтириш ва атмосфера ҳавосининг ҳолатини яхшилашга асосий эътиборни қаратган ҳолда жорий йилнинг сентябр ойидан бошлаб республика бўйича режавий текшириш тадбирлари ўтказилишини йўлга қўйди”, дейилади Бош прокуратура хабарида.
Таҳлилларда I ва II тоифага кирувчи, атроф-муҳитга таъсири юқори бўлган саноат корхоналарида 2024 йилда белгиланган замонавий чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш ишлари пайсалга солинаётгани, шу жумладан Тошкент вилоятда 27 та корхонадан 19 тасида, Тошкент шаҳрида эса 31 та корхонадан 8 тасидагина бу ишлар амалга оширилгани маълум бўлган.
Мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги текширишлар Экология, Соғлиқни сақлаш, Транспорт, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Гидрометеорология хизмати агентлиги, Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва бошқа мутасадди ташкилотлар мутахассислари жалб қилинган ҳолда бевосита Бош прокуратура томонидан жорий йилнинг 22 октябр кунидан бошлаб амалга оширила бошланган.
Бош прокуратура томонидан аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари алоҳида назоратга олиниши ҳамда улар бўйича кескин ва муросасиз чоралар кўриб борилиши қатъий таъминланади.