Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Қорақалпоғистон Қишлоқ хўжалиги вазири тайинланди
Бугун, 24 октябрь куни Дарябай Кайпов Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, у шу вақтга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг қишлоқ ва сув масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Кайповдан кейин ушбу лавозимни Шуҳрат Тешаев эгаллайдиган бўлди.
Тешаев мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Маълумот учун, Шуҳрат Тешаев 1969 йил Бухоро вилоятида туғилган. 1993 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган. У меҳнат фаолияти давомида “Пахта” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси бош директори, қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг агротехнология масалалари бўйича биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.