Сўнгги янгиликлар
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
Президент Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан кўришди
Учрашув чоғида Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш бўйича долзарб масалалар атрофлича кўриб чиқилган.
Қозон шаҳрига ташрифнинг биринчи кунида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев БРИКС саммити доирасида Туркия Республикаси президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашув ўтказди.
Учрашув чоғида, Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш бўйича долзарб масалалар атрофлича кўриб чиқилган.
Икки давлат раҳбарлари сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестисиявий, маданий ва гуманитар соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлаган.
Президентлар фаол мулоқотлар ва самарали алмашинувларни давом эттириш зарурлигини қайд этган.
Геология ва минерал ресурсларни қазиб чиқариш, электротехника, машинасозлик, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа соҳаларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Қўшма маданий-гуманитар тадбирларни мунтазам ўтказиб бориш зарурлиги таъкидланган.
Шунингдек, етакчилар халқаро ва минтақавий кун тартибининг муҳим жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашган.
Изоҳлар 0
Фикр билдириш
Видеорепортажлар
Мавзуга доир