Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда айрим экинлар бўйича ҳосилни ихтиёрий суғурталаш тизими жорий этилади
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ШҲТ доирасида ҳамкорлик йўлга қўйилади
Хоразмда 27 та лифт янгиланмоқда, аммо ўрнатиш жараёнида қатор муаммолар аниқланди
Қамчиқ ва Дарбанд йўналишлари учун Hyundai Rotem тезюрар поездлари харид қилинади
“Тартибга солиш қумдони” доирасида ипотека облигациялари муомаласи тартиби тасдиқланди
2026 йилда инфляция даражаси 7 фоизгача туширилади
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Омбудсманга президент, ҳукумат ва парламентга махсус маъруза тақдим этиш ҳуқуқи берилади
Сенатнинг эллик тўққизинчи ялпи мажлисида омбудсман тўғрисидаги янги таҳрирдаги қонун маъқулланди. Ушбу қонун Қонунчилик палатаси томонидан 17 сентябрь куни қабул қилинганди.
Мазкур қонун янгиланган конституцияга мос равишда мамлакатда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни тўлақонли таъминлаш ва кучайтиришни назарда тутувчи бир қатор ўзгаришларни ўз ичига олган.
Хусусан, омбудсманга Ўзбекистон президентига, Олий Мажлис палаталарига ва Вазирлар Маҳкамасига махсус маъруза тақдим этиш ҳуқуқи берилади. Махсус маъруза инсоннинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тиклаш бўйича хулоса ёки таклифлардан иборат бўлади.
Қонун билан омбудсманнинг қонунчилик таклифларини қонунчилик ташаббуси тартибида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш ҳуқуқи жорий этилмоқда. Шунингдек, омбудсман ва унинг ўринбосари ваколатлари, дахлсизлигининг қўшимча кафолатлари ҳам жорий этилиб, уларга юклатилган вазифаларнинг муаммосиз ва самарали бажарилиши қонунда мустаҳкамланмоқда.
Қонунда сайланиш куни 30 ёшга тўлган, камида 5 йил Ўзбекистонда муқим яшаётган Ўзбекистон фуқароси омбудсман лавозимига сайланиши мумкинлиги назарда тутилмоқда.
Шунингдек, жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналари ҳудудида “Омбудсман қутиси” тушунчаси киритилиб, унга озодликдан маҳрум этилган шахслар мурожаат қилишининг ҳуқуқий механизми белгиланмоқда.