Сўнгги янгиликлар
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
“Whats” – яна бир навбатдаги замонавий фирибгарлик тармоғи
“Whats” номи билан ташкил этилган платформа орқали одамларнинг маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб келган гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.
“Whats” – одатий классик усулда одамларнинг маблағларини кўпайтириб беришни ваъда қилиб, аслида уларни ўзлаштириш билан шуғулланиб келган яна бир фирибгарлик тармоғидир. Унинг асосчилари электрон пулларни қисқа вақт ичида икки баравар кўпайтириб беришни ваъда қилиб, фуқароларнинг ишончига кириб, молиявий пирамида ташкил этган ҳолда рўйхатдан ўтган фуқароларга платформадаги тарифларни “Step”, яъни қадамлар билан аста-секин “VIP” даражагача етиб боришга қизиқтиради. Степларни сотиб олиш, 120 АҚШ долларидан 17 минг АҚШ долларигача бўлган пулларни тикиш ва ҳар бир таклиф қилинган иштирокчи учун 12 фоиз миқдорда бонусга эга бўлиш, кунлик чет эл филмларига лайк босиш орқали пул ишлаш каби таклифлар билдирилган.
2024 йилнинг 28 август кунидан бошлаб ҳозирги кунга қадар ушбу платформага пул тикиб жабр кўрган шахслар ички ишлар органларига пулларини қайтариб олиш ҳамда ташкилотчиларни жавобгарликка тортишни сўраб мурожаат қилган. Ушбу платформа ташкилотчилари ҳамда уни молиялаштирган шахсларни аниқлаш борасида Ички ишлар вазирлиги тезкор қидирув департаменти, Киберхавфсизлик маркази ҳамда жойлардаги бўлим ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида Бухоро шаҳрида жойлашган марказий савдо мажмуасининг иккинчи қаватида жойлашган “Whats Bukhara” МЧЖни ташкил этиб, у ерда фуқароларга ушба платформага аъзо бўлиш жараёни унда пул ишлаш имкониятлари ва йўналишларни тарғиб қилиб келган 1994 йилда туғилган шахс қўлга олинди. Шунингдек, ушбу платформа Самарқанд, Бухоро, Навоий, Қорақалпоғистон Республикасида кўплаб маҳаллий блогерлар томонидан тарғиб қилиб келинган.
Жорий йилнинг 22 август кунидан эътиборан платформа бўйича ички ишлар органларига жами 500 нафардан зиёд фуқаролардан мурожаатлар келиб тушган ва уларнинг зарари миқдори дастлабки маълумотларга кўра 4 млрд сўмни ташкил қилмоқда.
Ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.