Сўнгги янгиликлар
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
"Ғишткўприк” чегара божхона постида “Мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситаси фош этилди
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари билан ҳамкорликда “Ғишткўприк” чегара божхона пости тезкор тадбир давомида Ўзбекистонга кириш учун пост орқали пиёда ҳаракатланган фуқаронинг қўл юклари кўздан кечирилганда сумкадаги ҳаво компрессори ичига яширинча жойлаштирилган, оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, 9 дона полиэтилен пакетларга ўралган, кукунсимон, ўткир ҳидли моддалар борлиги аниқланди.
Марказий божхона лабораториясининг экспертиза натижаларига кўра, жами оғирлиги 4,3 кг ташкил этувчи мазкур моддалар “Мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситаси экани маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.