
“Омад шоу” кўрсатуви жаримага тортилди
Композитор Султон Али Раҳматовнинг “Армон” номли матнсиз мусиқасидан фойдаланган “Омад шоу” кўрсатувнинг ҳуқуқий эгаси жазоланaди. Бу хақда Effect.uz журналисти Беруншоҳ Умуров хабар берди.
2022 йил 11 январь куни жиноят ишлари бўйича Наманган тумани судида А.Муҳитдиновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 177(1)-моддасининг биринчи қисми билан тўпланган № 3-1602-2201\3-сонли маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ҳужжатлари кўриб чиқилди.
Муҳидинов Аҳмат Патхиддинович “НАМАНГАН ТУМАН БАЛИҚЧИЛИК” ХК раҳбари лавозимида ишлаб ХК томонидан таъсис этилган ва “МY-5” телеканали орқали эфирга узатилган “Омад шоу” кўрсатувининг 2021 йил 15 сентябрдаги 145-сонида Султон Али Раҳматовнинг “Армон” номли матнсиз мусиқасидан фойдаланган.
Суд мажлисда “Армон” номли матнсиз мусиқаси муаллифи Султон Али Раҳматов айтишича, бир неча бор огоҳлантиришга қарамасдан бу ҳолат яна қайта такрорлангани, ҳуқуқбузарлик натижасида етказилган зарар қопланмаганлиги, аммо композитор зарар сумма талаб қилмаслигини билдириб, ҳуқуқбузарлик ҳаракати қонуний чора кўрилишини сўраган.
Суд қарорига кўра, А.Муҳитдинов Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги 177(1)-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилди.
Ҳуқуқбузар А.Муҳитдиновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 177(1)-моддасининг биринчи қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 (ўн) баравари миқдорида, яъни 2 700 000 (икки миллион етти юз минг) сўм жарима жазоси белгиланди. Жарима жазоси давлат фойдасига ундирилиши белгиланди.
Маълумот учун, навбатдаги суд жараёни 2022 йил 1 февраль куни бўлиб ўтади.
«Улашинг»