Сўнгги янгиликлар
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Чет давлатда меҳнат қилаётган фуқаролар билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди
Туман ҳокими бошчилигида ўтказилган навбатдаги чет давлатида меҳнат қилаётган фуқаролар билан ZOOM платформаси орқали ўтказилган онлайн мулоқотда 20 нафардан зиёд фуқароларнинг муаммолари ўрганилди. Қайтиш истагида бўлганларга амалий кўмаклар берилиши таъкидлаб ўтилди.
Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев раислигида Тошкент вилоятини ривожлантириш вазифалари юзасидан ўтказилган йиғилишда меҳнат миграцияси масалалари билан тизимли ишлаш, чет элда мавсумий ишларда ишлаб қайтган ва яна кетиш истагида бўлганларни ҳамда бу йил иш топа олмаган мактаб битирувчиларини юқори даромадли касбларга, хорижий тилларга ўқитиш зарурлиги кўрсатиб ўтилган эди.
Бугун туман ҳокими Т.А.Боболов бошчилигида ўтказилган навбатдаги чет давлатида меҳнат қилаётган фуқаролар билан ZOOM платформаси орқали ўтказилган онлайн мулоқотда 20 нафардан зиёд фуқароларнинг муаммолари ўрганилди. Қайтиш истагида бўлганларга амалий кўмаклар берилиши таъкидлаб ўтилди.
Суҳбат давомида айни пайтда Туркия давлатининг Истанбул шаҳрида бўлиб турган Ҳилола Эрназарова 3 ёшли фарзанди билан ишсиз қийналаётгани, турмуш ўртоғи ҳужжатида муаммолари борлиги сабабли 10 йилга депорт қилинганини маълум қилди. Туман ҳокими Т.Боболов фуқаронинг ўз ватанига қайтиш учун шу ҳафтанинг ўзида чипта олиб берилишини ҳамда фуқарога ишга жойлашишда кўмаклашилишини, фарзанди тумандаги мактабгача таълим ташкилотига жойлишишида амалий ёрдам қилинишини билдирди.