Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
Қашқадарёдаги ЙТҲда Nexia иккига бўлиниб кетди
Қашқадарё вилояти Нишон туманида Nexia машинаси Gentra билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этди.
Қашқадарё вилояти Нишон туманида Nexia машинаси Gentra билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати маълум қилишича, ҳодиса 14 октябр куни соат 18:20 ларда содир бўлган.
"«Қарши-Нишон-Таллимаржон-ГРЭС» автомобил йўлининг Нишон туманидан ўтувчи қисмида ҳаракатланаётган Nexia машинаси ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидаларини бузиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Gentra’нинг йўлига чиқиб кетиб, у билан тўқнашган", дейилади расмий хабарда.
ЙТҲ натижасида Nexia ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган. Машинада бўлган йўловчилар тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.