Сўнгги янгиликлар
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Telegram Франциянинг юридик сўровларига жавоб бера бошлади
Француз нашрининг маълум қилишича, 2013 йилдан 2024 йилгача Франция полицияси 2460 та сўровига Telegram’дан жавоб олмаган
 
                    Павел Дуров ҳибсга олинганидан сўнг Telegram маъмурияти Франция расмийларига жиноий ишлар бўйича бир қанча сўровларга жавоб берди. Бу ҳақда Liberation нашри хабар бермоқда.
“Мессенжер вояга етмаганлар миллий полиция бошқармаси (Офмин) томонидан бир нечта жиноий терговларда берилган сўровларни ҳақиқатан бажарди ва баъзи гумондорларни аниқлаши мумкин бўлган материалларни тақдим этди. Хусусан, гап педофилия ҳақида кетмоқда”, деб ёзади нашр.
Буни Liberation нашрига Париж прокуратураси кибержиноятчиликка қарши кураш бўлими бошлиғи Жоанна Брусс тасдиқлаган.
“Сирлар барибир ошкор бўлади”, деди у.
Павел Дуров 24 август куни кечқурун Париж аэропортида қўлга олинган. Ҳибсга олиш учун ордер, расмийларга кўра, тадбиркор телеграмдан фойдаланиш билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишда ҳамкорлик қилишдан бош тортгани билан боғлиқ. 28 август куни Париж суди Дуровни Франциядан чиқиб кетиш тақиқланган ҳолда 5 миллион евро гаров эвазига озод қилган эди.
Liberation нашрига кўра, Дуров сўроқ пайтида Франция контрразведкаси билан махсус алоқа канали борлигини, бу орқали бир неча терактларнинг олди олинганини айтган. Шу билан бирга, манбалар газетага маълум қилишларича, 2013 йилдан 2024 йилгача Франция полицияси Telegram’дан 2460 та сўровга жавоб олмаган.
Дуров ҳибсга олинганидан кейин Сеул полицияси ҳам Telegramʼда чуқур сохта порнолар тарқатилгани сабабли Telegram’да тергов бошлаган эди. Мессенжер Жанубий Корея расмийларининг илтимосига кўра, deepfakeʼлар билан порно контентни олиб ташлаган.
 
       
       
       
       
 
                      
                                
                                
                                 
                            .jpg) 
                                
                                
                                 
                             
                                
                                
                                 
                             
                                
                                
                                 
                             
 
                