Сўнгги янгиликлар
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Дўстликдаги бозор тақдири: Ҳокимлик тадбиркорлар эътирозларига жавоб берди…
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
“Muhteshem doner” кафеси фаолияти вақтинча тўхтатилди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги ресторанларнинг бирида оммавий заҳарланиш юз бергани ва жабрланувчилар шифохонага ётқизилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги ресторанларнинг бирида оммавий заҳарланиш юз бергани ва жабрланувчилар шифохонага ётқизилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Cанитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 6-8 сентябрь кунлари пойтахтимизда овқатдан заҳарланиш белгилари билан жами 23 нафар шахслар, шулардан 22 нафари Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази клиникасига ҳамда 1 нафари Тошкент шаҳар 4-сон юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган.
Дастлабки ўрганишларга кўра, уларнинг барчаси 2024 йилнинг 5 сентябрь куни Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Ниёзбек йўли кўчаси, 2-уй 2-А-хонадонда жойлашган МЧЖ “MUHTESHEM DONER” кафесида бир неча турдаги таомларни истеъмол қилганликлари маълум бўлди.
Олиб борилган даволаш муолажалари натижасида беморларнинг аҳволи яхшиланган ва 12 сентябрь 09.00 ҳолатига уларнинг 13 нафарига уйларига рухсат берилган. Қолган 10 нафар беморга даволаш муолажалари давом эттирилмоқда ва касаллик динамикасида ижобий ўзгаришлар кузатиляпти. Айни пайтда барча беморларнинг аҳволи қониқарли ҳолатда.
Бугунги кунга келиб, Санэпидқўмнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан “MUHTESHEM DONER” кафеси фаолияти вақтинча тўхтатилган. Истеъмол қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари қолдиқларидан намуналар олиниб, лаборатория текширувлари давом эттирилмоқда.
Бирламчи эпидемиологик суриштирув натижаларига кўра, заҳарланишга кафеда тайёрланган соус (беморларнинг барчаси истеъмол қилган маҳсулот) сабаб бўлган бўлиши мумкин, деган хулосага келинмоқда.



