Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Дешам финалдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?
Франция терма жамоаси бош мураббийи даҳшатли камбэк ҳақида гапирди.
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ЖЧ финалида Аргентинадан учралган аламли мағлубиятдан сўнг, интервью берди.
“Ҳозир жуда афсусдаман... Агар 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганимизда изоҳ беришга ҳам ҳожат қолмасди. Биз бир соат давомида қилишимиз керак бўлган ишни қилмадик, лекин кейин биз жасорат, куч ва маҳоратимизни кўрсатдик. Аргентинани сиқиб сувини чиқардик. Бироқ якун қандай тугади?
Мен эрта алмаштиришларни амалга оширдим, чунки ўйинимиздан қониқмадим. Бу дегани заҳирага олинган футболчилар ёмон ўйнашди дегани эмас, шунчаки биз янада яхшироқ ўйнашимизни сездим.
Барча жабҳада ўйинимизда камчиликлар кузатилди, кучли жиҳатларимизни намоён қилолмадик. Аммо бу камчиликлар ҳақида батафсил тўхталишни истамайман.
Биз маҳоратимиз ва иродамиз эвазига жуда қийин ҳолатдан чиқиб кетишга муваффақ бўлдик, аммо бу етарли бўлмади”, — деди Дешам.