Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
“Бирлигимиз янада мустаҳкамланишини тилайман” – Қирғизистон президенти ўзбекистонлик тренер Акмал Ҳасановга Трекер совға қилди
"Бизнинг аждодларимиз ўз қаҳрамонларини эътироф этиш мақсадида от совға қилган. Ҳозир автомобиль бериш одатга айланди, лекин анъанавий руҳ ўзгармаган – бу кўрсатилган хизмат учун ҳурмат ва миннатдорчилик белгисидир", – деди Қирғизистон президенти.
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги бокс баҳсларида қирғизистонлик атлетга ўзбекистонлик мураббий секундантлик қилгани хабар берилган эди. 11 сентябрь куни Қирғизистон президенти бокс бўйича тренер Акмал Ҳасанов билан учрашиб, Мунарбек Сейитбек ўғлининг ютуғига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик сифатида унга Трекер автомобилини совға қилди.
Садир Жапаров ўзбекистонлик тренернинг бу ёрдами Ўзбекистон ва Қирғизистон мамлакатларининг дўстлиги ва бирлигини мустаҳкамланишига хизмат қилганини таъкидлади.
"Марказий Осиё халқлари бир-бирини ҳамжиҳатлик билан, дўстона қўллашини бутун дунё кўрди. Спортни тинчлик элчиси дейдилар. Ўз намунавий ҳаракатингиз билан ўзаро аҳилликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшдингиз. Бирлигимиз янада мустаҳкамланишини тилайман", – дейди Жапаров.
Президент шунингдек, ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж-2024 ўйинларидаги яхши натижаларини ҳам эътироф этган.
"Ўзбекистон спортга катта эътибор қаратмоқда. Биз эса сўнгги 3 йилликда спортчиларимизни фаол қўллай бошладик. Илгари мусобақаларда қатнашиш учун зарур маблағни ўз вақтида беролмаган вақтларимиз ҳам бўлган. Бугунги кунда давлат спортчиларни витаминлар билан таъминлашгача бўлган барча зарур шароитларни яратиб бермоқда", – таъкидлади у .
"Бизнинг аждодларимиз ўз қаҳрамонларини эътироф этиш мақсадида от совға қилган. Ҳозир автомобиль бериш одатга айланди, лекин анъанавий руҳ ўзгармаган – бу кўрсатилган хизмат учун ҳурмат ва миннатдорчилик белгисидир", – дея қўшимча қилди Қирғизистон президенти.