Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
"Агробанк" АТБ Навоий вилояти бошқармасига нисбатан иш қўзғатилди — Рақобат қўмитаси
“Агробанк” АТБ Навоий вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган бошланғич нархи 2 млрд 620 млн сўм бўлган давлат харидларида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланиб, Махсус комиссия томонидан “Агробанк” АТБ Навоий вилояти бошқармасига нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 29-моддаси талабларига амал қилинмагани ҳолатлари юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низом асосида белгиланган тартибда иш қўзғатилган.
“Агробанк” АТБ Навоий вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган бошланғич нархи 2 млрд 620 млн сўм бўлган давлат харидларида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.
Маълум бўлишича, Рақобат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Агробанк” АТБ Навоий вилояти бошқармасида 2023 йил ҳамда 2024 йилнинг ўтган даври давомида ўтказилган танлов (тендер) савдоларида “Рақобат тўғрисида”ги ҳамда “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилган.
Ушбу жараёнда бошланғич нархи 2 млрд 620 млн сўмлик 10 та давлат харидларида қонунчилик талабларига риоя қилинмагани аниқланган.
Жумладан, танлов ҳужжатларига мос равишда баҳоламаслик, мувофиқлаштириш ҳамда иштирокчилар ўртасидаги рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган талаблар мавжудлиги аломатлари кузатилган.
Якунда, Махсус комиссия томонидан “Агробанк” АТБ Навоий вилояти бошқармасига нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси талабларига амал қилинмаганлиги ҳолатлари юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низом асосида белгиланган тартибда иш қўзғатилган.