Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Ўзбекистонда фуқароларни архивларга юбориш ҳолларига барҳам берилади
Эндиликда “Ўзархив” маълумотномаларини тақдим этиш давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал орқали амалга оширилади.

Фуқаронинг иш ҳақлари ва иш стажларини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномаларини тақдим этиш юзасидан расмий хат киритиш, фуқароларни архивларга юбориши ҳолларига барҳам берилади.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзархив" агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев маълум қилди.
“Ўзархив” агентлиги тизимидаги архивлар:
Фуқароларнинг иш ҳақи ва иш стажини ҳамда яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномаларини тақдим этишни қатъий равишда давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал орқали кўрсатади;
пенсия тайинлашда ахборот тизимларида зарур маълумотлар мавжуд бўлмаганда, Пенсия жамғармаси бўлими томонидан тўғридан-тўғри Ягона порталда (arm.gov.uz) очилган шахсий кабинет орқали Идоралараро интеграциялашган платформа ёрдамида йўллаган сўрови асосида “my.archive.uz” дастури орқали QR-кодли архив маълумотномалари электрон шаклида тақдим этилади;
Маъмурий регламентлар билан тартибга солинган давлат хизматлари бўйича фуқароларга муҳр қўйилган ва имзо чекилган архив маълумотномаларини тақдим этиш амалиётига барҳам берилмоқда.
Бунда, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан хориждан келиб тушган сўровлар мустасно.
Маълумот учун, жорий йилнинг 1-ярим йиллик ҳисобот даврида архивлар томонидан фуқроларнинг ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги 250 мингдан зиёд сўровлари ижроси таъминланган бўлса, шундан қарийиб 20 фоизи архивларга фуқароларнинг тўғридан-тўғри мурожаати асосида амалга оширилган.
Шунингдек, юртдошларимиздан архивлар томонидан мазкур тартиб бузилиши гувоҳи бўлса ёки ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилганда “Ўзархив” агентлигининг 55-50-301-50 рақамли “Ишонч телефони” ёки “antikor_archive_bot” орқали хабар беришлари сўралмоқда.



