Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
“Ўзгидромет” келаси ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди
Синоптиклар 9-11 сентябр кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 9 сентябрда 22-27 даража, 10—11 сентябрда 25-30 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 9 сентябрда 22-27 даража, 10—11 сентябрда 27-32 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 9 сентябрда 24-29 даража, 10—11 сентябрда 27-32 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 9 сентябрда 25-30 даража, 10—11 сентябрда 28-33 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 9 сентябрда 22-27 даража, 10—11 сентябрда 26-31 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, 9 сентябрда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, 10—11 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 9 сентябрда 15-20 даража, 10—11 сентябрда 17-22 даража бўлади.
Прогнозларга кўра, ойнинг ўн кунлигининг иккинчи ярмида ҳарорат 24-27 даражагача қисқа муддатга пасайиши мумкин. Кейинчалик, сентябрь ойининг охиригача пастроқ фонда ҳарорат кечалари 13-18 даражадан 7-12 даражагача, кундуз кунлари 28-33 даражадан 20-25 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.
Ойнинг учинчи ўн кунлигининг айрим кунларида қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши мумкин.