Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 20

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 33

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 107

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 196

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 223

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 203

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 329

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 300

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

13:35 / 2024-09-06 584 0 Жамият

Сурхондарёда автомобил йўллари реконструкция қилиниши сабаб қарийб 9,5 минг туп дарахтга зиён етиши мумкин

Автомобил йўллари қўмитаси Экология вазирлигидан Сурхондарё вилоятидаги 2 та автомобил йўлини реконструкция қилиш учун қарийб 9,5 минг  туп дарахтни кўчириб ўтқазишни сўраган.

world-news

Сурхондарё вилоятида автомобил йўллари баъзи қисмларини реконструкция қилишда қарийб 9,5 минг туп дарахт кўчирилиши мумкин. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот котиби хабар берди. 

Унга кўра, 2 июл кунида Автомобил йўллари қўмитасидан Экология вазирлигига Сурхондарё вилоятида 4Р105 Дарбанд—Бойсун—Элбаён ва 4Р100 Манғузор—Жарқўрғон—Бандихон—Олтинсой—Денов автомобил йўлларининг баъзи қисмларини реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш жараёнига тўсқинлик қилаётган 9 405 туп дарахтни кўчириб ўтказишга доир тегишли кўрсатма сўралган хат йўлланган. 

Вазирлик бунга жавобан президентнинг 2021-йилдаги фармонига мувофиқ давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторий амал қилингани ҳамда 2023-йилдаги фармонига кўра экология ва атроф-муҳитга зарар етказиш, ўсимлик ва ҳайвонот олами дунёси объектларини нобуд қилиш ёки уларга шикаст етказиш билан боғлиқ жиноятларни оғир жиноятлар тоифасига киритиш белгиланганини эслатган. 

Юқорида қайд этилган ҳудуддаги дарахтларнинг кўп йиллик ёши ва ҳажмидан ҳамда уларнинг ҳозирда тиним (вегетация) даврида эканидан келиб чиқиб, Экология вазирлиги дарахтларни кўчиришга рад жавобини берган. Шунингдек, ушбу лойиҳани амалга оширишда дарахтлардан холи ҳудудни танлаш ва бу борада лойиҳага тегишли ўзгартиришлар киритишни тавсия қилган.

Қайд этилишича, мазкур лойиҳанинг амалга ошиш масаласи айни дамда Ҳукумат комиссияси томонидан кўриб чиқилмоқда, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан инсон ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш нуқтаи назаридан ушбу йўналишдаги йўл инфратузилмаси такомиллаштирувга муҳтожлиги таъкидланмоқда. 

Кучли ёмғир ёғиши ва сел келиши оқибатида йўл ва кўприклар таъмирталаб ҳолатга келиб қолган. Автомобиллар сонининг кундан кунга ошиши эса йўлларда тирбандликларни юзага келтирмоқда. Натижада автомобилларнинг ҳаракатланишида қийинчиликлар юзага келиб, автоҳалокатлар кўпаймоқда. Жумладан, 2022-2024-йиллар мобайнида бу ерда 54 та ЙТҲ содир бўлган, бунинг натижасида эса 19 нафар фуқаро вафот этган, 31 нафар фуқаро турли тан жароҳат олган. 

Шу боис айни дамда лойиҳа доирасидаги ҳудудда мавжуд дарахтлар ҳолати, сони, тури, ўлчами ва қийматини аниқлаш бўйича Сурхондарё вилоят Экология бошқармаси ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш