Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
"Қонунчилигимизда совет мафкураси, даври ва рамзларини тарғиб қилиш тақиқланиши лозим" — Алишер Қодиров
«Миллий тикланиш» демократик партияси раиси, депутат Алишер Қодиров совет мафкураси, даври ва рамзларини тарғиб қилиш тақиқланиши лозимлигини билдирди. Бу ҳақда у ўзининг телеграмдаги расмий саҳифасида маълум қилди.
Маълум бўлишича, Қодиров Самарқандлик шахс Ўзбекистонни Конституцион тузумига қарши тарғибот ва СССРни тиклаш таклифи учун суд қарори билан жиноий жавобгарликка тортилганига нисбатан ўз фикрини билдирган.
«Суд қарорини олқишлайман! Ўзбек халқи СССР бошқаруви томонидан камситилган, таҳқирланган ва ҳанузгача ўша даврнинг оғир жароҳатларини даволамоқда. Миллатлар, қадриятлар ва эътиқодни рад этган совет мафкураси нафақат ўзбек халқи, бутун инсоният бошига бало бўлиб келди ва қолдиқлари ҳозиргача бало бўлмоқда. Қонунчилигимизда совет мафкураси, даври ва рамзларини тарғиб қилиш тақиқланиши лозим», деган у.
Қодиров тарихимизнинг бу аянчли даври таҳлил ва муҳокама қилиниши кераклигини, лекин уни маъқуллаш ёки тарғиб қилиш нафақат Конституцион тузумга жиноят, балки халқимизга ва қонли тузум қурбонларига айланган аждодларимизга хиёнат сифатида баҳоланиши зарурлигини билдирган.