Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси даҳшатли автоҳалокат ҳақида баёнот берди
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ватандошлар иштирокидаги даҳшатли автоҳалокат ҳақида баёнот берди. Ҳолатни Вазирлар Маҳкамаси назоратга олди.
Аввалроқ Россиядаги ЙТҲда 7 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси маълумотларига кўра, автоҳалокатда саккиз киши ҳалок бўлган, улардан етти нафари Ўзбекистон фуқароси эканлиги аниқланди. Уч нафари тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
«Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз, жароҳатланганлар тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз», дейилади хабарда.
Ўзбекистон президенти топшириғига мувофиқ, мамлакат ҳукумати томонидан яқин келажакда ҳалок бўлганларнинг жасадларини ўз ватанига қайтариш билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш бўйича зарур чоралар кўрилди. Бу масала Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси томонидан алоҳида назоратга олинган.
Воқеа жойида зарур ёрдам кўрсатиш мақсадида Қозондаги Бош консулхона раҳбарияти ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхоналари ишламоқда.
Зарур ҳолларда қўшимча маълумот олиш учун Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасининг Консуллик бўлимининг Cалл-марказига мурожаат қилишингиз мумкин: +7 499 238-36-20; +7-499 230-00-76, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консуллиги: +7 843 526-55-63.