Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
Супер контракт учун шартнома бериш бошланди
Аризалар онлайн тарзда қабул қилинади.
Таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси баёни билан 2024/2025 ўқув йили қабулида тўплаган баллари тасдиқланган қабул параметрлари чегарасига 4,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун 2 сентябрдан табақалаштирилган тўлов-контракт («Супер контракт») учун ариза қабул қилиш ва шартнома бериш бошланди.
Шартнома учун аризалар kontrakt.edu.uz сайти орқали онлайн шакллантирилади.
Аввалроқ, табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланган тўлов-контракт бўйича қабул квоталари чегарасига нисбатан қуйидаги миқдорда белгиланган эди:
- 1,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун — 1,5 баробар;
- 1,06 баллдан 2,05 баллгача етмаганлар учун — 2,0 баробар;
- 2,06 баллдан 3,05 баллгача етмаганлар учун — 2,5 баробар;
- 3,06 баллдан 4,05 баллгача етмаганлар учун — 3,0 баробар.
Бунда ушбу тоифадаги абитуриентлар учун тўлов-контрактнинг минимал миқдорларини ҳисоблашда олий таълим муассасаларида Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган (стипендиясиз) базавий тўлов-контракт бўйича ўқитиш қиймати қўлланади.
Молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларида эса, 2024/2025-ўқув йили қабули учун бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ўзлари белгилаган (стипендиясиз) тўлов-контракт миқдорларига нисбатан юқоридаги баробарлар ҳисобланади.