Сўнгги янгиликлар
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Медиа маҳсулотларини “маънавий экспертиза”дан ўтказишни жорий этиш тўғрисидаги қарор бекор қилинди
Марказий Осиёда етакчи бўлган ОКМКда ўзлаштириш кўрсаткичлари 4 млрд доллардан ошди
11 декабрь куни ҳаво ҳарорати нисбатан илиқ бўлади
Қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан такси хизмат кўрсатувчи корхоналарга тегишли кўрсатмалар берилди
Чорвоқда нима гап? Ер майдонлари ва Ҳумсон санаторийси сотувга қўйилди
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда «Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш» АЖ томонидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Чорвоқ» туристик рекреацион зонаси ҳудудида жойлашган давлат активлари, ер участкалари ҳамда хусусийлаширилган объектларга пресс-тур ташкил этилди.
Пресс-тур давомида «Чорвоқ» туристик рекреацион зонаси ҳудудида жойлашган «Угам» туристик мажмуаси, «Хумсон» дам олиш маскани, «Чорвоқ оромгоҳи» «Пирамидалар») дам олиш маскани ҳамда Чорвоқ ТРЗ ҳудудида жойлашган 45та ер участкаларига ташриф буюрилди.
«Угам» туристик мажмуаси
«Угам» туристик мажмуаси Ўзбекистондаги уникал лойиҳа бўлиб, бу ерда 18та блокда кўп қаватли бинолар барпо этилмоқда. 830та бир, икки ва уч хонали апартаментлар, 100 ўринли болалар боғчаси, 400 ўринли ресторан, 100 ўринли фитнес ва спа мажмуаси, 500та автомобилга мўлжалланган автотураргоҳ ва бошқа қулайликларга эга туристик мажмуа барпо этилмоқда.
Апартаментлар қуриш жараёнида бўлгани боис e-auksion.uz платформаси орқали инвестицион шартнома тузиш ҳуқуқи сотувга қўйилади. Мажмуадан муддатли тўлов эвазига апартаментларни харид қилиб, харидор ўзи дам олиши ёки уни ижарага берган ҳолда фойда олиши мумкин.
Туристик мажмуада апартаментлар тайёр таъмирланган ҳолда сотилади. Апартаментларни бошқарув компанияси орқали ижарага бериш имконияти мавжуд.
Мажмуага электр токи янги қурилаётган ГЭС орқали таъминланади ва иситиш тизими автоном шаклда суюлтирилган газ тизимида ишлайди.
«Ҳумсон» дам олиш оромгоҳи
«Хумсон» дам олиш оромгоҳи cершовқин Угом дарёсининг бўйида, Тошкент вилоятининг гўзал тоғли ҳудудида жойлашган бўлиб, кўп сонли ўзбекистонликлар орасида аллақачон машҳур бўлиб бўлган.
1972 йилда очилган ва 16 гектар тоғли ерни эгаллаган «Хумсон» санаторийда 211 биринчи тоифали мутахассислар ишлайди. Ўртача йилига 5000 тагача одам санаторияда дам олади ва тикланади. Ушбу оромгоҳ Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан оммавий савдога қўйилиши режалаштирилмоқда.
«Чорвоқ оромгоҳи» («Пирамидалар») дам олиш маскани
«Чорвоқ оромгоҳи» («Пирамидалар») дам олиш маскани савдолари Давактив агентлигининг 2021 йил 7 октябрдаги оммавий савдо тўғрисидаги эълонига мувофиқ ташкил этилган.
«Vip Logistics» МЧЖ ҚК томонидан 208,0 млрд сўм харид тўловларини амалга ошириш тўғрисида тақдим этилган таклифлар энг яхши таклиф сифатида эътироф этилиб, савдо ғолиби деб топилди.
«Чорвоқ» сув омбори яқинида жойлашган 45та ер участкалари ижара ҳуқуқи асосида «E-auksion» электрон савдо платформасига савдога чиқарилган бўлиб, ер участкалари 20 сотихдан 6,7 гектаргача бўлган лотлардан иборат. Ер участкаларини сотиб олган харидор тўловларни 24 ой муддатда бўлиб тўлаш имкониятига эга бўлади.
Бундан ташқари, бу ер участкаларида меҳмонхоналар, меҳмон уйлари, спорт-соғломлаштириш иншоотлари, хизмат кўрсатиш ва савдо мажмуаларини қуришга рухсат этилади.