Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
Тошкент ҳалқа йўлининг 4 км қисми 186,5 млрд сўм эвазига реконструкция қилинди
Реконструкция доирасида Республикада илк маротаба йиғма темир конструкцияли йўл ўтказгич қурилди.
Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманидан ўтган M39b “Тошкент ҳалқа йўли” автомобиль йўлининг 32—36-км лари қисми реконструкция қилинди.
Мазкур иш буюртмачиси Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси ҳисобнади. Лойиҳа ташкилоти эса “Йўл-лойиҳа бюроси” МЧЖ. Пудрат ташкилот Автомобиль йўллари қўмитаси ҳузуридаги “Ўзйўлкўприк” кластерининг Тошкент вилояти филиали бўлди.
Мазкур объект қиймати 186,5 млрд сўм бўлиб, маблағ республика буджетидан ажратилган. Объект параметрлари қуйидагича: йўлнинг узунлиги – 4 км, ҳаракат тасмалари сони 6—8та (қатнов қисми – 28—31 метр), ҳаракат жадаллиги ўртача 35—40 минг авто/сутка, қоплама тури – чақиқтош мастикали асфальт-бетон (ШМА), йўл ўтказгич узунлиги – 28,9 пм, металл конструкциянинг кенглиги – 56,4 метр, қозиқлар сони – 56 дона, оралиқ қурилмалар сони – 17 дона.
Маълумот учун, Тошкент ҳалқа йўлининг 32—36-км қисмини реконструкция қилиш доирасида республикада илк маротаба йиғма темир конструкцияли йўл ўтказгич қурилди.