EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Назарбеков Бобомурод Ҳамдамов ва Гулнора Маваеванинг хонадонига борди

Назарбеков Бобомурод Ҳамдамов ва Гулнора Маваеванинг хонадонига борди

Маданият вазири Озодбек Назарбеков Туркманистон хонандаси, Ўзбекистон СССР, Туркманистон ССР ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов ва яна бир халқ артисти Гулнора Маваеванинг ҳолидан хабар олди.

Вазирнинг айтишича, яқин вақт ичида Бобомурод Ҳамдамовнинг ижодий кечаси бўлиб ўтади.

Дунёда ўзгаларга меҳр улашиб, муҳаббатга эришишдан ортиқ саодат бўлмаса керак. Инсон қадрини улуғлаш борасидаги хайрли ишларда фаол қатнашар эканмиз, биз ҳам маънан юксалгандек ҳис қиляпмиз ўзимизни.

Устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамовнинг хонадонига кириб борганимиздаёқ мамнун чеҳралардан таралаётган меҳр нуридан қалбимиз янада ёришди. Назаримда, устоз санъаткоримизнинг қувончи чексиз эди.

Оила аъзолари ҳам отаси, бобосининг кўтаринки кайфиятидан хурсанд бўлиб бирга қўшиқ куйлашди. Ҳатто устознинг ижодий кечасини ўтказиш ҳақида ҳам келишиб олдик”, — деб ёзди Озодбек.

Шунингдек, Назарбеков Ўзбекистон халқ артисти Гулнора Маваеванинг хонадонига ташриф буюриб, устозининг кўнглини олди.

Яна бир устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Гулнора Маваева хонадонига кириб борар эканмиз, онахоннинг ҳали бизни кўрмай туриб, хаста ҳолида ҳам “Озодбек, Озодбекжон болам” деб, қувончда ҳайқириб кутиб олишларидан жуда ҳаяжонланиб кетдик.

Қучоғидан қўймай қайта-қайта меҳрини изҳор этаётган хаста дилга малҳам бўлаётганимиздан биз ҳам жуда хурсанд эдик. У мендан “Атиргулим” қўшиғини айтиб беришимни илтимос қилди.

Куйлаб туриб аянинг ёш боладай шодланаётгани, мижжалари намланиб қолаётганини сездим. Бу қадар самимий, беғубор меҳрга сазовор бўлиш ҳар кимга ҳам насиб этавермайди.

 

Илоҳим ҳар бир ўтган куни ғанимат бўлиб қолаётган устозларимиз соғ-омон бўлишсин, дея ният қилдик...”, — деб таъкидлади Назарбеков.

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING