Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 10

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 99

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 188

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 217

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 194

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 320

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 294

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 268

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

20:15 / 2024-08-21 1655 0 Ҳодисалар

Онасининг бармоқларини кесиб ташлаган фарзандга ҳукм ўқилди

Аниқланишича, ўғил жорий йилнинг 7 июнь куни ўзи яшаб келаётган Тошлоқ туманидаги уйида онаси билан ўзаро ўрталарида юзага келган келишмовчилик натижасида жанжаллашиб кетган ва хонадонида бўлган ток қайчи билан иккала қўллари бармоқларини кафт бўғимлари асосий фалангасидан шафқатсизлик билан кесиб ташлаган.

world-news

Жорий йил 30 июль куни жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти Тошлоқ туман судида онасининг бармоқларини ток қайчи билан кесиб ташлаган айбланувчи Н.И.га оид суд иши кўриб чиқилди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 7 июнь куни Н.И. соат 08:00 атрофида ўзи яшаб келаётган Тошлоқ туманидаги уйида онаси Р.И. билан ўзаро ўрталарида юзага келган келишмовчилик натижасида жанжаллашиб кетган. Жанжал давомида ўғил онасини хонадонида мавжуд бўлган совуқ қурол сифатида фойдаланиши мумкин бўлган ашё ток қайчи билан иккала қўллари 1,5 бармоқларини бармоқ кафт бўғимлари асосий фалангасидан ўта шафқатсизлик билан кесиб ташлаб, ҳодиса жойидан кетиб юборган.

Дастлабки тергов органи томонидан Н.И.нинг ҳаракатлари ЖКнинг 104-моддаси 2-қисмининг "в,л" бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланиб тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш ҳақидаги қарор асосида судга юборилган.

Суд ҳукмига кўра, ЖКнинг 104-моддаси 2-қисмининг "в,л" банди билан Н.И.ни айблашга оид жиноят иши, унинг айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб тугатилди.

Судланувчига руҳий касалликдан умумий асосларда даволаниш учун тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилди ва кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасига тиббий йўсинда мажбурий тартибда даволаниши учун юборилди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш