Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
Чўлга айланаётган Баҳористон ёхуд “сув қироли”га ким бас кела олади?
Қатор мутасадди ташкилотлар билан боғланиб, тайинли жавоб ололмаган қишлоқ аҳли мурожаатни ОАВ орқали масъулларга етказишга мажбур бўлмоқда.

Наманган вилояти Косонсой туманидан Effect.uz`га мурожаат келиб тушди. Қайд этилишича, тумандаги Баҳористон қишлоғи чўлга айланиш арафасида. Бизга маълум бўлишича, фуқаролар тошлоқ ерларни йиллар давомида тозалаб фойдаланиш мумкин бўлган ҳолатга келтирган, боғлар яратган ва обод ҳолда фойдаланган.
Аммо қишлоққа насос орқали келаётган сув тўхтаган, бунга сув идораси раҳбарининг ўзгариши сабаб бўлган. Аниқроғи, янги раҳбар насос хусусийлаштирилганлигини рўкач қилиб қишлоққа сув беришдан бош тортмоқда. Қишлоқ аҳли бу борада қатор мутасадди ташкилотлар билан ҳам боғланган, аммо улардан тайинли жавоб ола-олмагани сабаб мурожаатни ОАВ орқали масъулларга етказишга мажбур бўлган.
“Ҳурматли Effect.uz жамоаси биз Наманган вилояти Косонсой тумани Баҳористон МФЙ Тошқорғон ва Матонат кўчасида истиқомат қилувчи фуқаролар сизларга сўнги умид билан мурожаат қиляпмиз. Қишлоғимиз чўлга айланиш арафасида, шу вақтгача яшнаб турган боғлар қуриган, айримлари кесиб ҳам юборилди.
Шунгача ишлаётган сув насоси хўжайинлиги тўсатдан пайдо бўлиб қолган номаълум шахс қўлига ўтгач, шу каби муаммолар пайдо бўлди. Бу шахс эса Бекзод Андаев бизнинг хабаримиз бўлмаган тор доирадаги тендерда ғолиб чиқиб, сув насосини хусусийлаштирган. Шундан сўнг, у бизга “насос меники” деган баҳона билан ўз ҳукмини ўтказиб келмоқда.
У ўзини димоғдорлги билан – “сув қироли” деган номга ҳам эга бўлган. Аризамизни сув сохасидаги мутасаддиларга билдирганимизда улар “эрта-индин” деган ваъдалар билан чекланишдан нарига ўтмаяпти. Биз бу “осмондан тушган” сув қиролининг мушугини нега ҳеч ким пишт демаётганидан хавотирдамиз, у кимнингдир эркатойи бўлса керак деб ҳам ўйлаб қолдик. Дарахтларни қуриб қолишига экин майдонларини нобуд бўлишига сабабчи бу шахснинг бизга нисбатан қилаётган ноҳақликларига барҳам бериш тарафдоримиз, умид қиламиз раҳбарлар бизга ёрдам беришади”, - дейилади аҳоли мурожаатида.



