Сўнгги янгиликлар
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Сенат Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги конституциявий қонунни маъқуллади
Қонун билан вазирларнинг турли йўналишлар бўйича масъулияти ва шахсий жавобгарлиги кучайтирилади.
Сенатнинг 55-ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Конституциявий Қонун муҳокама қилинди.
Таъкидланишича, қонун Ҳукумат фаолиятини янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштириш ва унинг замонавий шароитда самарали ишлашини таъминлашга қаратилган.
Қонун билан Вазирлар Маҳкамасининг вазифа ва ваколатларига доир бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади. Хусусан, ижро этувчи ҳокимиятнинг иқтисодиёт, бюджет, молия, солиқ, ижтимоий, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларидаги ваколатлари аниқ белгиланади.
Шунингдек, Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва вазирларни лавозимига тайинлаш ва лавозимидан озод этиш тартиби, уларнинг мажбуриятлари, вазифалари ҳамда шахсий жавобгарлиги аниқлаштирилмоқда.
Бундан ташқари, қонунда Ҳукумат фаолиятининг масъулияти ва очиқлигини оширишга қаратилган қатор муҳим ўзгаришлар акс этган. Жумладан, Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва вазирлар ҳар йили Олий Мажлис Қонунчилик палатасига мамлакатимиз ҳаётидаги ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан ҳисобот тақдим этиши назарда тутилган.
Ҳукумат фаолиятида иш тартибини соддалаштириш учун янгича ёндашувни таъминлаш мақсадида мазкур қонун билан Вазирлар Маҳкамаси доирасидаги барча масалалар Ҳукумат мажлисларида ҳал этилиши белгилаб қўйилмоқда.
Шу билан бирга, вазирларнинг турли йўналишлар бўйича масъулияти ва шахсий жавобгарлиги кучайтирилмоқда.
Жумладан, ўзи раҳбарлик қилаётган вазирликда ишни самарали ташкил этиши, бириктирилган соҳа ва тармоқларда ягона давлат сиёсатини самарали олиб бориши, уни ривожлантириш бўйича натижа ва оқибатлар учун шахсан жавобгар бўлиши белгиланади.
Қонун Сенат томонидан маъқулланди.