Qidirish

09:12 / 2024-08-09 357 0 Жамият

Фарғонада бўлиб турган Республика ишчи гуруҳи аҳоли мурожаатларини қисқа муддатда бартараф этмоқда

Давлат раҳбари топшириғига асосан Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Фарғонада давом эттирмоқда.

world-news

Президент маслаҳатчиси ўринбосари Қаҳрамон Сариев бошчилигидаги гуруҳ Қўқон шаҳрининг 19 та маҳалласида аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиш ва ҳал этиш, бандликни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ҳамда «маҳалла еттилиги» фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан амалий ишлар олиб борилган.

Ишчи гуруҳ ўрганишлари давомида аҳоли томонидан 1,1 мингдан зиёд масала бўйича мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг деярли 50 фоизга яқини қисқа муддатларда бартараф этилган.

Жумладан, мурожаатлардан келиб чиққан ҳолда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 13 та ижтимоий соҳа объектлари атрофлича ўрганилди. Аниқланган муаммоли 16 та масалалар бўйича таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилган.

Бундан ташқари, ички йўллар ҳолатини яхшилаш мақсадида 2 км масофа асфальтлаштирилиб, 10 км.га яқини шағаллаштирилди. Хонадонларнинг электр таъминотини яхшилаш учун 1 та янги ТП ўрнатилиб, 3 таси таъмирланди, 8 км йўл бўйига янги темир-бетон таянчлар ўрнатилган.

«Маҳалла еттиликлари» билан ҳамкорликда «Сайхунобод тажрибаси» асосида 5 та микролойиҳалар амалга оширилди, натижада 100 га яқин фуқаро доимий иш билан таъминланган.

Президент Халқ қабулхонаси ва «маҳалла еттилиги» тавсияси билан «Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш», «Оилавий тадбиркорлик» ҳамда «Бизнесга биринчи қадам» дастурлари доирасида 73 нафар фуқарога 1.4 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредит ва микроқарзлар ажратиб берилган.

Ўрганишлар давомида аниқланган 509 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга манзилли ёрдамлар кўрсатилган. Хусусан, 4 нафар оғир шароитда яшаётган фуқаронинг хонадони таъмирлаб берилмоқда, 350 дан зиёд оғир шароитда яшаётган фуқароларга моддий ёрдамлар кўрсатилган. Шу билан бирга, Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар асосида 130 нафар фуқарога бепул дори-дармонлар, 14 нафарига ногиронлик аравачалари етказилиб, 39 нафарига даволаниш учун бепул ордер берилган.

Республика ишчи масъуллари ва «маҳалла еттилиги» иштирокида 59 та ажрим ёқасидаги оилаларни яраштириш чоралари кўрилди, 50 та нотинч оилалардаги низоларга барҳам берилган, 10 нафар фуқарога тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя ордери берилган. Республика ишчи гуруҳининг фаолияти давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш