Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
Қорақалпоғистон Республикасида 7та туман ҳокимликлари ҳужжатларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди
Рақобат қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикасидаги бир нечта ҳокимликларнинг қабул қилган ҳужжатларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Рақобат қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикасидаги 7та ҳокимликларнинг қабул қилган ҳужжатларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.
Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси томонидан 2024 йилнинг I ярим йиллиги давомида 11та туман ҳокимликларида "Рақобат тўғрисида"ги Қонун талаблари юзасидан жами 15 мингдан ортиқ норматив-ҳуқуқий ва бошқа турдаги ҳужжатлар юзасидан ўрганишлар олиб борилди.
Мазкур ўрганишлар жараёнида, Амударё, Чимбой, Кегайли, Тахтакўпир, Қораўзак, Тахиатош ва Хўжайли туман ҳокимликларида 31та ҳолатда товар ёки молия бозорида фаолият кўрсатаётган бошқа хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан афзал ҳолатга қўядиган имтиёзлар, преференциялар, енгилликлар ва эксклюзив ҳуқуқларни асоссиз равишда бериш, шартномалар тузишда устунлик бериш, сотиб олувчиларнинг муайян доирасига товарларни биринчи навбатда реализация қилиш ва рақобатни чеклашга ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситилишига олиб келувчи бошқа турдаги ҳужжатлар чиқарилиши натижасида «Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 22 моддаси биринчи қисмининг 4, 5, 7, 9, 12 ва 13 хат бошлари талаблари бузилишига йўл қўйилгани аниқланди.
Юқоридаги ўрганиш натижаларига кўра, 7та туман ҳокимликларининг баённома ва чиқиш хатлари "Рақобат тўғрисида"ги Қонун талабларига мувофиқлаштирилди ҳамда қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатга йўл қўймаслик юзасидан тақдимномалар киритилди.