Сўнгги янгиликлар
Самарқанд – Европа ва Марказий Осиё мулоқотининг маркази…
Нодирбек Абдусатторов жаҳоннинг топ-6 шахматчилари орасида
Газиантеп: цивилизациялар бешиги
Хусусий нотариус пора олгани учун жавобгарликка тортилди
Избоскандаги масжидда юз берган портлаш юзасидан жиноят қўзғатилди — Андижон вилоят прокуратураси
Шавкат Мирзиёев Садир Жапаров билан учрашув ўтказди
Андижондаги портлашда 3 киши вафот этган
Фоча: тарих, мовий гўзаллик ва унутилмас тажриба
Мамлакат келажаги учун кучли партиялар ва парламент керак!
Сайловнинг мамлакат ҳаётидаги алоҳида ўрнини эътиборга олиб, ушбу жараёнда фуқароларни кенг жалб этиш мақсадида Марказий сайлов комиссияси томонидан 27 октябрдаги сайлов «Менинг танловим – обод Ватаним» шиори остида ўтказилиши эълон қилинди.

Қайд этиш жоизки бу галги бўлиб ўтадиган сайловлар мутлақо янги конституциявий-ҳуқуқий шароитларда бўлиб ўтади. Зеро, Янгиланган Конституцияга асосан Янги сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси кенгайтирилган ваколатлар асосида иш бошлайди.
Давлат бюджетининг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш ва Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш, Президентнинг тақдимига биноан Бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш, Бош вазир, Ҳукумат аъзоларининг ҳисоботларини ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини эшитиш масалалари янги Конституцияга мувофиқ Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари этиб белгиланди.
Янгиланган Конституцияга асосан Олий Мажлиснинг коррупцияга қарши курашишни амалга ошириш ва молиявий-бюджет интизоми устидан назорат қилишдаги роли кучайтирилди.
Бундан ташқари маҳаллий бошқарув тизими кескин ўзгариб бормоқда. Янгиланган Конституцияга асосан ҳокимларнинг маҳаллий кенгашга раҳбарлик қилиш амалиёти бекор қилинди. Хусусан, мазкур тартиб вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 2024 йил маҳаллий кенгашларга сайлов якунлари бўйича, туман ва шаҳарларда эса 2026 йил 1 январдан кучга киради.
Бу ислоҳотнинг жорий этилиши ҳокимият ваколатларини бўлиниш принципини маҳаллий даражада татбиқ этишга, маҳаллий кенгашлар фаолияти самарадорлигини, ҳокимларнинг халқ вакиллари олдидаги масъулиятини оширишга олиб келади. Ҳудудларда халқ манфаатларини тўлиқ таъминлашга, ҳокимликлар фаолияти устидан кенгашлар ва жамоатчилик назоратини кучайтиришга хизмат қилади.
Ваҳоланки, глобаллашган дунёда жамиятни бошқариш, аҳоли ишончини қозониш жуда мураккаб сиёсий ва ҳуқуқий масалага айланиб бормоқда. Бундай шароитда Парламент жамият эҳтиёжларини қондиришга хизмат қиладиган, давлат ва миллатнинг тафаккур марказига айланиши керак. Зеро, Парламент юқори легитимликка эга бўлмагунча, сиёсий партияларнинг сайловчилар олдида масъулияти ошмагунича, аҳолининг жамиятга бўлган ишончи парламентни четлаб ўтади. Бундай тенденция эса давлатни заифлаштиради.
Парламент ғоялар, манфаатлар, мафкура ва қарашлар тўқнашадиган сиёсий майдон ҳисобланади. Айнан парламент мафкуралар тўқнашадиган ва уларнинг жамият равнақи учун зарурини танлаб олишга қодир майдон бўлиши лозим. Бунинг учун эса, Парламент эркин ва адолатли ҳамда албатта фаол бўлиши даркор.
Ҳолбуки, 2023 йилда ўтказилган конституциявий ислоҳотларни ифодаловчи нормаларини ҳаётга татбиқ этиш учун ҳам мамлакатга кучли ва қобилиятли парламент керак.
Ўйлаймизки, мамлакатимиз сайлов тизимига жорий қилинган янгиланган сайлов тизими ҳамда маҳаллий кенгашларнинг давлат ҳокимияти тизимидаги ўрни ва ваколатлари кучайтирилиши халқ ишончини қозонишга қодир бўлган кучли парламентни шакллантиришга ҳамда кучли сиёсий партияларнинг сиёсий майдонга чиқишларига сиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан шароит яратади.



