Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
«Орзу» кўргазмаси: Сунъий идрок болалар орзуларини ҳақиқатга айлантиради
«Орзу» лойиҳаси кўзи ожиз болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ижодий фикрлашини ривожлантириш, улар томонидан тасвирланган фикрлар асосида яратилган асарлар кўргазмаси ва сотуви илк бор Ўзбекистонда кейинчалик халқаро миқёсда ташкил этишдан иборат.
«Бутунжаҳон Ёшлар Фестивали» доирасида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан «Меҳрли қўллар» фонди, AVO Банк ва WE Digital маркетинг агентлиги ҳамкорлигида лойиҳанинг илк – «Орзу» номли ноёб кўргазма-аукциони ташкил этилмоқда.
«Орзу» – бу инсон ижодкорлиги ва сунъий интеллектнинг махсус уйғунлашувидир. Кўргазмада кўзи ожиз болалар таассуротлари асосида яратилган асарлар намойиш этилади. Бу суратлар шунчаки сурат эмас, балки болаларнинг чуқур ва таъсирчан хаёллари ва тасаввурларининг аксидир.
Кўргазмада «Sharm Studio» рассомлари томонидан қоғозга туширилган, сунъий интеллект орқали яратилган 20 та сурат намойиш қилинади. Хайрия кўргазмасида сотилган ижодий ишлар тушган маблағлар кўзи ожиз болаларнинг кўриш қобилиятини тиклаш учун операцияларига йўналтирилади. Бизга қўшилинг ва болаларнинг орзу қилган дунёсини кўришларига ёрдам беринг.
Шунингдек, Payme, Click ва Payze тўлов хизматлари орқали ҳам лойиҳа учун маблағ хайрия қилиш имконияти мавжудлиги ҳамма учун қулайлик яратади.
Нега бу муҳим?
Бу кўргазма шунчаки суратларни намойиш қилишдан кўра муҳимроқдир. Бу болаларнинг қалблари билан кўрган дунёсига яқинлашиш имкониятидир. «Орзу» лойиҳаси бизга тасаввур кучини ва ҳар бир боланинг орзуларини қўллаб-қувватлаш қанчалик муҳим эканлигини эслатади.
Хайрия кўргазмасида халқаро ташкилотларнинг ўзбекистондаги вакиллари, хорижий давлат элчилари, тадбиркорлар, жамоат фаоллари, блогерлар иштирок этиши кутилмоқда.
Кўргазмада Сизнинг иштирокингиз дунёни ҳис қилиш орқали «кўрадиган» болаларни жуда хурсанд қилади. Келинг ва болаларнинг орзуларини қўллаб-қувватланг!