Сўнгги янгиликлар
Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
Humans иловасида юз берган рухсатсиз пул ечиш ҳолатлари бўйича Марказий банк расмий баёнот берди
Фуқаролар ва тадбиркорлар учун ижтимоий нафақа ва суғурта тизими янги босқичга кўтарилди
“Тамакини эмас, ҳаётни танланг!” – "Toshkent-AERO" ихтисослаштирилган божхона комплекси
Тошкентда хусусий клиникада бурун операцияси вақтида 31 ёшли эркак вафот этди
Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
Давлат хизматини бошқаришда янги тизим: 33 та ҳудудда натижага асосланган модел жорий этилади
Ўзбекистоннинг 38 та университети UI GreenMetric 2025нинг топ-1000 талигига кирди
«BYD SONG PLUS», «BYD HAN» ва «Toyota Land Cruiser 300». Давлат бюджетининг сарҳисобини билмаётган ташкилотлар номи очиқланди
Айрим вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан автотранспорт харид қилиши ҳолатларижамоатчилик ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тақдим қилган маълумотларга кўра, 2023 йилда Ўзбекистон консолидациялашган бюджети даромадлари 321,0 триллион сўмни, харажатлари 380,0 триллион сўмни ташкил этди.
Бунда харажатлар даромадлардан 59 триллион сўмга кўп бўлиб, бюджет тақчиллиги ялпи ички маҳсулотга нисбатан 5,5 фоизга етган.
“Ўзбекистон–2030” стратегиясида белгиланган кенг кўламли ислоҳотларни 2024 йилда самарали амалга ошириш, халқимизнинг кундалик ҳаётида ижобий ўзгаришларга эришиш мақсадида жорий йилда бюджет маблағлари ҳисобидан барча соҳаларда кўплаб муҳим ижтимоий-иқтисодий аҳамиятдаги амалий вазифаларни бажариш режалаштирилган.
Бироқ, бюджет тақчиллиги фонида жорий йилнинг 1-чорак якунлари бўйича айрим вазирлик ва давлат ташкилотлари нархлари юқори бўлган автотранспорт воситаларини ҳарид қилиш учун маблағлар сарфлаётганлиги кузатилмоқда.
Масалан, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси томонидан 444 млн сўмга бир дона «BYD SONG PLUS» автотранспорт воситасини, Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги томонидан 504 млн сўмга премиум-классдаги «BYD HAN» автомобилини ҳамда Олий Суд томонидан 1,5 млрд сўмга «йўлтанламас» «Toyota Land Cruiser 300» автомобилини ва бошқа айрим ташкилотлар ҳам шу каби автотранспорт воситаларини харид қилишаётгани шулар жумласидандир.
Хорижий мамлакатларда вазирликлар раҳбарлари ўзларининг халқ хизматидаги давлат ходими эканлигини билдириш, ўзининг халққа яқинлигини кўрсатиш мақсадида қимматбахо хизмат автомобиллари ўрнига жамоат транспорти ва велосипедларда ишга келишни афзал билишмоқда.
Кенг жамоатчилик томонидан вазирлик ва идоралар маблағларни сарф қилишда биринчи навбатда ҳудудлардаги, жумладан маҳаллалардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни хал этишга, амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳар бир хонадонга етиб боришини таъминлашга эътибор қаратиши зарурлиги таъкидланмоқда.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда халқ вакили сифатида, бюджетдан маблағ олувчи вазирлик, идора ва ташкилотларни бюджет маблағларини сарфлашда тежамкорликка амал қилишларига, фойдаланишдаги автотранспорт воситалари мавжуд бўлган ҳолда мазкур мақсад учун харажатларга йўл қўймасликка чақирамиз.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари,
ЎзЛиДеП Фракцияси аъзолари
Нодир Абдувалиев,
Сардор Ғиёсов