Сўнгги янгиликлар
2026 йилда инфляция даражаси 7 фоизгача туширилади
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Шавкат Мирзиёев АҚШ конгрессмени Майк Рожерс бошчилигидаги делегацияларни қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 март куни АҚШнинг сенатор Стивен Дэйнс ҳамда Вакиллар палатаси қўмитаси раиси, конгрессмен Майк Рожерс бошчилигидаги делегацияларини қабул қилди.
Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорликда юқори даражага эришилгани, фаол мулоқотлар ва ўзаро ташрифлар давом этаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.
Ўтган йилнинг сентябрь ойида Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг “С5+1” форматидаги биринчи саммити ҳамда самарали ишбилармонлик учрашувлари муваффақиятли ўтказилди.
Давлат раҳбари парламентлараро алоқаларни, шу жумладан АҚШ Конгрессида фаолият юритаётган Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича кокус ишини юқори баҳолади.

Америкалик қонун чиқарувчилар вакиллик қилаётган Монтана, Алабама, Вашингтон, Калифорния ва Техас штатлари билан фаол амалий ҳамкорликни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Таълим, қишлоқ хўжалиги, рақамли технологиялар, тоғ-кон саноати, “яшил” энергетика, фармацевтика, озиқ-овқат тармоғи ва бошқа соҳалар кооперация учун истиқболли йўналишлар сифатида қайд этилди. АҚШ ҳудудлари бизнесининг Ўзбекистонга сафарларини ташкил этишга келишиб олинди.

Xалқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар, шу жумладан Афғонистондаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.