Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Қарға қарғанинг кўзини чўқимайди: Гурланлик фермерлар нега Тошкентда сарсон?
Хоразм вилоятининг Гурлан туманидаги шоличилик фермерлар ҳали ҳамон судлар ва бошқа бир қатор идоралар эшиклари остида сарсон бўлишмоқда. Туман прокуратурасининг 40 га яқин фермер хўжаликлари устидан маъмурий судга киритган даъво аризаси қаноатлантириб, натижа фақат ҳокимиятни хурсанд қилиш йўлида ишлаяпти.
Ёдингизда бўлса, бундан бир неча ой муқаддам Effect.uz Гурланга бориб, шоли етиштирувчи фермер хўжалиги раҳбарларининг мурожаатини ўрганган эди. Мурожаатда бундан 5 йил аввалги ҳоким қарори прокуратура томонидан муҳокама қилиниб, судга қарор ноқонуний эканлиги ҳақида даъво ариза киритилган.
Ҳоким қарорида тумандаги 1000 гектардан ортиқ экин ерлари шоличилик йўналишида фермерларга тенден асосида берилган, мана орадан 5 йил ўтиб эса бу қарорни прокурор ноқонуний деб топмоқда. Тасаввур қилинг, орадан бир эмас икки эмас нақд беш йил ўтгандан сўнг прокуратура қарорни ноқонуний эканлигини билибди. Ишондингизми?
Хуллас, шу орада Урганч туманлараро маъмурий суди фермерларни эшитмасдан, тендер ўтказиш тўғрисидаги эълон Гурлан ҳаёти газетасида чоп этилганини инобатга олмасдан, 40 нафарга яқин фермернинг шоличиликка ихтисослашган ерларини ҳокимият захирасига қайтаришда фаоллик кўрсатди.
Эндиликда фермерлар Хоразм вилоят апелляция судидан нажот кутишади, бу қарор қанчалик тўғри эканлигини айта олмасакда, бироқ Хоразм вилояти апелляция суди ҳам фермерларга ўзлари истагандак амалий ёрдам кўрсата олмайди. Суд катта эҳтимол билан биринчи инстанция қарорини ўзгартиришсиз қолдиради. Бунга қанчалик асос бор, буниси фақат судьяларнинг виждонига ва қонунларга риоя қилишига қараб белгиланади.
Хоразм вилояти суди раиси Баҳодир Полвонов билан бир неча йил аввал суҳбатлашганимизда у менга вилоятдан Олий судгача борган ёки Олий суддан қайтган ҳар бир иш учун судья муносиб жавоб беради деган эди. Суд раисининг сўзларига кўра иш кўриладиган бўлса, демак Хоразмда айнан Гурлан ишини кўрган жамоатчилликка «яхши таниш» бўлган бир-икки судья жавоб бериши мумкин.
Айни кунларда фермерлардан айримлари Тошкентда, Республика Олий суди ва Бош прокуратурасига шикоят киритишган. Фермерлар юқори идораларнинг жавобини кутишмоқда. Нима бўлса ҳам, эндиликда иш барибир маъмурий ишлар бўйича Хоразм вилояти апелляция судида кўрилади. Ўйлаймизки, судьялар Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг иш бўйича хулосасини, тендер ўтказиш тўғрисидаги эълоннинг оммавий ахборот воситаларида ёритилгани ва нега айнан прокуратура ушбу масалани орадан 5 йил ўтиб кўтарганига диққат билан эътибор қаратишади.
Бизга етиб келган маълумотларга кўра, ҳокимият билан келишиб кетган фермерлар экин ерларида пахта-ғалла экишмоқчи, хуллас қоғоздаги пахта-ғалла сводкасига ҳисса қўшишмоқчи. Нега ундай деётганимни тушунтириб берсам, шоли экилган ерлар биринчидан шўр, иккинчидан бу ерларга бундан аввал ҳам пахта экилган бўлиб, ғўза одам қаричи билан ўлчанган. Бир сўз билан айтганда шоли экилган ерларни пахтага алмаштириш айни кунда аҳмоқона услуб, 0 га тенг ҳосилдорлик билан катталарнинг кўзини бўяшнинг кераги йўқ. Президент Шавкат Мирзиёев ҳам Хоразмга қилган ташрифида вилоятга шоличилик бўйича янги услуб кераклигини таъкидлади.
Вилоятда шоличилик бўйича ёндашувларни ўзгартириш вақти келди, соҳада камчиликлар бор, хусусан, ҳосилга замонавий илмий ёндашув керак, янги навлар йўқ, сув сарфи юқори.
Хоразмда кореялик ҳамкор билан шоли уруғчилиги корхонаси ташкил этилади. Янги ҳосилдор шоли навларини олиб келиб, Хоразм шароитида синалади. Шоличиликда сув тежовчи технология жорий қилиш учун субсидия бериш ва кластерларга шоли хариди учун имтиёзли кредит ажратиш йўлга қўйилади, деган президент.
Президент ҳеч қачон фермернинг бурни қонашини истамайди, давлат раҳбари жойларда адолатли ҳақиқат юзага чиқишида, одиллик бўлиши тарафдори. Долзарб мавзу, жавоби йўқ саволлар бисёр, фермерларнинг кайфияти шу кунларда кўтаринки эмас. Кўплари, ҳатто янги мавсумда ерга нима қадашни ҳам билмаяпти, чунки мавзуга аниқ, лўнда нуқта қўйилмаган. Effect.uz Гурландаги ҳодисаларни кузатиб боради. Эътибор учун раҳмат!