Сўнгги янгиликлар
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Ливерпул рингларида дастлабки ғалаба: Эркинбоевдан олтин, олдиндa 7 финал
Хитой компаниялари Ўзбекистондаги сармоя бозорида етакчилик қилмоқда
1 млрдлик тиллани божхонадан олиб ўтмоқчи бўлган шахсларга суд ҳукм ўқиди
2023 йилнинг 24 июль куни «Наманган–Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган «Кобальт» русумли автомашина «Наманган» ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилган.

Натижада, унда йўловчи сифатида кетаётган, Наманган шаҳрида яшовчи, К.Н.нинг ёнида 1 дона ярим тайёр занжир ҳолатидаги тилла тақинчоқ борлиги маълум бўлди. Шунингдек, мазкур йўналишда ҳаракатланаётган «Ласетти» русумли автомашина ҳам Поп тумани ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, Наманган шаҳрида яшовчи, Ғ.О. га тегишли 29 дона ярим тайёр занжир кўринишидаги тилла тақинчоқлар борлиги аниқланган.
Маълум бўлишича, Ғ.О. жуда кўп миқдордаги қуйма тилла маҳсулотларини нотаниш шахслардан сотиб олиб, уларни заргарларга занжир кўринишида ясаттирган. Ўз навбатида К.Н. ушбу тилла буюмларни қонунга хилоф равишда божхона назоратини четлаб ўтиб, Тошкент халқаро аэропорти орқали Ҳиндистон давлатига олиб бориб сотишни режалаштирган.
Экспертиза хулосасига кўра, мазкур 30 дона ярим тайёр ҳолатдаги тилла тақинчоқларнинг соф оғирлиги 1 кг. 516 гр. бўлиб, қиймати 1 млрд. 46 млн. сўмга тенг. Чегара-божхона постидагиларнинг эътиборини тортмаслик мақсадида, 958 дан юқори асллик даражасида бўлган занжир кўринишидаги тилла тақинчоқларга «916», «22КР» асиллик даражаси ўрнатилган.
Ҳолат юзасидан ДХХ Наманган вилояти бўйича бошқармасининг Тергов бўлими томонидан Ғ.О. ва К.Н. га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган. Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди томонидан эса Ғ.О. га нисбатан 3 йил, К.Н. га нисбатан 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.



