Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
«Numa diagnostics» ва Туркиянинг «Medipol» клиникаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Туркиядан ташриф буюрган профессор ҳамда врачлар жамоаси «Numa diagnostics» кўрсатмалари асосида онкологик касалликлар билан курашаётган беморлар учун бепул тиббий кўрик ўтказдилар.
Жорий йилнинг 25 февраль куни «Hilton» меҳмонхонаси конференциялар залида «Numa diagnostics» ва Туркиянинг энг машҳур «Medipol» клиникаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ушбу тадбирда «Medipol» клиникасидан ташриф буюрган мутахассислар, меҳмонлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Энг қувонарли жиҳати, Туркиядан дунёнинг топ-10 талигига кирувчи онкология йўналишидаги тиббиёт фанлари доктори профессор, доцент ва врачлар Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Маросимда «Мedipol» клиникасининг тижорат бўйича директор ўринбосари Уйгар Устун нутқ сўзлади:
“Мedipol клиникаси 3 та университет, 4 та университет кампуси, 10 та шифохона ва стоматология клиникаларига эга Истанбул ва Анқарадаги энг йирик тиббий хизмат кўрсатувчи ташкилотдир. Бундан ташқари Туркияда тиббий туризм соҳасида етакчи саломатлик гуруҳларидан биридир. Ўтган йили биз 153 та мамлакатдан келган 40 минг нафардан ортиқ беморларга тиббий хизматлар кўрсатдик ва табиийки улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор. Биз Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳаси ривожига ўз ҳиссамизни қўшишдан мамнунмиз ва бунинг учун қўлимиздан келганича ёрдам берамиз”, — деди туркиялик меҳмон.
Маросим вақтида «Numa» компаниялар гуруҳи бош директори Олимжон Абдуваҳобов марказнинг имкониятлари тўғрисида маълумот берди.
«Numa» компанияси катталар ва болалар учун 25 хилдан ортиқ табиий маҳсулотлар, витаминлар ишлаб чиқаради. Ҳозиргача маҳсулотларимиз 90 мингдан зиёд маҳаллий ва хорижлик мижозларга етказиб берилган.
2023 йил охирида компаниямиз ҳузурида Numа диагностика маркази фаолиятини йўлга қўйдик. Марказда минга яқин турдаги анализ–таҳлиллар ва лаборатория текширувлари олиб борилади. Лабораториямиз Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган барча стандартларга тўла жавоб беради. Ускуналаримиз Германия ва АҚШ давлатларидан олиб келинган»,— деди Олимжон Абдуваҳобов.
Онкологик касалликларга чалинган беморларни кўп йиллардан буён даволаб келаётган туркиялик профессор Дилек Унал «Medipol» клиниканинг фаолияти ҳақида қисқача тўхталиб, яқин келажакда ўзбекистонликларга яратилиши кўзда тутилаётган режаларни очиқлади.
«Мазкур меморандум Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамдўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади. Негаки, сўнгги вақтларда «Medipol» клиникаси тиббиётда дунё миқёсида тан олинаётган замонавий янгиликлар асосида, кўплаб беморларни ҳаётга қайтишларига сабаб бўлмоқда.
Ушбу клиниканинг нафақат онкология балки кўплаб йўналишлардаги хизматларидан фойдаланувчилар орасида ўзбеклар ҳам кўп. Эндиликда ўзбекистонликлар Туркия боришларидан аввал, Ўзбекистоннинг ўзида, яъни «Numa diagnostics» орқали аниқ таҳлиллар олиш мумкин. Аҳамиятли жиҳати, бу текширув хулосалари Туркиянинг «Medipol» клиникасида тан олинади»,- дейди туркиялик профессор Дилек Унал.
Тадбир давомида меҳмонларга ушбу меморандумнинг тиббиётга ва аҳолига фойдали томонлари ва яқин келажакдаги режалари ҳақида маълумот берилди.
«Бизнинг асосий мақсадимиз хизмат кўрсатиш бўйича беморларнинг ишонч рейтинггида 1-ўринни эгаллаш”,- дейди "Numa diagnostics», - дейди марказ директори Хуршида Қўчқорова.
Унинг таъкидлашича, ушбу меморандум соғлиқни сақлаш соҳасида узоқ муддатли ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида тузилган бўлиб, «Medipol» клиникаси ва «Numa» диагностика соғломлаштириш маркази ўртасида сифатли хизмат кўрсатишдан иборат.
Меморандум имзоланиши муносабати билан, турк профессорлари ва «Numa diagnostics» кўрсатмалари асосида ўзбекистонлик онкологик касалликлар билан курашаётган беморларни, шунингдек онкологик муаммолар билан дунёга келган болаларни ҳам 26-27 феврал кунлари бепул кўрикдан ўтказишди.
Бундан ташқари келажакда «Numa diagnostics» «Medipol» клиникаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб, JSI сертификатига асосланган инновацион клиника очишни режалаштирган.
Маълумот ўрнида, JCI сертификати — тиббий фаолиятда кўрсатиладиган хизматлар сифати учун универсал стандартлар сериясидир. Ушбу стандартлар бўйича аккредитация соғлиқни сақлаш сифатининг энг юқори даражасини билдиради. Серия стандартлари 1995 йилда Халқаро қўшма комиссия (JCI) томонидан АҚШда ишлаб чиқила бошланган.
«Numa diagnostics» хизматлари ҳақида қуйидаги ҳаволалар орқали батафсил маълумот олиш мумкин:
Телефон: +998 55 513 33 33
Веб-сайт: numadiagnostics.uz