Сўнгги янгиликлар
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Дўстликдаги бозор тақдири: Ҳокимлик тадбиркорлар эътирозларига жавоб берди…
Президент Шавкат Мирзиёев: “Бу боғда ерга меҳр, сидқидилдан қилинган меҳнат кўриниб турибди. Натижаси, аввало, даромад, халқимизга манфаат”
Бўстонлиқда туризм салоҳиятини оширадиган янги “Чимён” умуммавсумий курорти қурилмоқда
Саккиз ойда 3 мингга яқин бола турли жиноятлардан жабрланди
Украинада ҳарбий поездда ўқ-дорилар портлади
Ўзбекистонда янги ҳафта салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан бошланади
Наманганда 7,2 млрд сўмлик яширин дори омборлари аниқланди
Эрдоған Исроилни Ғазо секторидаги ҳужумларни имкон қадар тезроқ тўхтатишга чақирди
.jpg)
Туркия президенти Режеп Тоййип Эрдоған Исроилни блокададаги Ғазо секторидаги ҳужумларни имкон қадар тезроқ тўхтатишга яна бир бор чақирди.
Туркия раҳбари Адолат ва тараққиёт партиясидан (AKP) Измир вилояти муниципалитети раҳбари лавозимига номзодлар кўрсатилиши муносабати билан ўтказилган йиғилишда яна бир бор баёнот билан чиқди.
«Биз яна бир бор Исроилни халқаро ҳамжамият ва ташкилотларнинг овозига қулоқ солишга, ҳужум ва қирғинларни тезроқ тўхтатишга чақирамиз» - деди Эрдоған.
Халқаро судда Исроилга қарши суд жараёни
2023 йил 29 декабрда Жанубий Африка Геноцид жиноятининг олдини олиш ва жазолаш тўғрисидаги конвенцияни бузганлиги учун Исроилга қарши Халқаро судга даъво аризаси билан мурожаат қилди. Ҳар икки томоннинг судьялари тингланган суд мажлиси 11-12 январь кунлари Гаагада бўлиб ўтди.
Халқаро суд (ICJ) 26 январь, жума куни Исроилни Геноцид конвенциясига кирувчи хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш учун барча зарур чораларни кўриши, Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётларни зудлик билан тўхтатиши ва қотиллик билан боғлиқ ҳар қандай хатти-ҳаракатлардан тийилиши кераклиги ҳақида қарор чиқарди.
Халқаро суд раиси Жоан Доногҳунинг қайд этишича, Исроилнинг 7 октябрдан буён ҳаво, қуруқлик ва денгиз орқали амалга оширган ҳарбий амалиётлари жуда катта қурбонлар, фуқаролик инфратузилмаси вайрон бўлиши ва Ғазо аҳолисининг катта қисми кўчирилишига олиб келди. Суд Исроилга қарши геноцид айбловлари оқилона даражада исботланган деб қарор қилди.
Суд қарорига кўра, фаластинликлар Геноцид конвенциясининг иккинчи моддасида кўрсатилган этник ва диний гуруҳ таърифи доирасида кўриб чиқилиши мумкин.
Суднинг таъкидлашича, Исроил ҳужумларига учраган Ғазо аҳолиси Геноцид конвенциясининг 2-моддасида кўрсатилган ҳимояланган гуруҳ таърифига мос келади.
Суд қарорига кўра, Ғазодаги ҳалокатли гуманитар вазият доимий таҳдид бўлиб, унинг олдини олиш учун суд чораларини кўриш керак. Қарор кўпчилик овоз билан – 15 нафарга қарши икки овоз билан қабул қилинди.
Бундан ташқари, Халқаро суд 16га қарши 1 овоз билан Исроилдан Ғазо секторидаги ноқулай яшаш шароитларини бартараф этиш учун шошилинч ва самарали чоралар кўришни талаб қилишга қарор қилди. Суд Исроилга бир ой ичида кўрилган чоралар ҳақида ҳисобот тақдим этишни буюрди.



