Сўнгги янгиликлар
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Трамп сайлов олдидан муҳим ғалабани қўлга киритди
Доналд Трамп Нью-Йоркдаги Республикачилар партиясининг биринчи бошланғич сайловларида ғалаба қозонди.
Edison Research маълумотларига кўра, овозларнинг деярли ярми ҳисобланганидан кейин Трамп 52,7 фоиз, АҚШнинг БМТдаги собиқ элчиси Никки Хейли эса 43,7 фоиз овоз тўплаган.
Қайд этиш керак, Нью-Гемпширдаги праймериз муҳим ҳисобланади, чунки ғолиб бутун кампания учун фаворитга айланади.
Флорида губернатори Рон ДеСантис Трамп фойдасига пойгадан чиқиб кетганидан сўнг, 52 ёшли Никки Хейли 2024 йилда Республикачилар партиясидан ўз номзодини кўрсатиш ҳуқуқи учун курашда собиқ президентнинг ягона рақиби бўлиб қолди.
Хейли Трампни Нью-Хемпширдаги ғалабаси билан табриклади, бироқ у янги президентлик муддатига сайланса, мамлакатни фақат хаос кутаётганини айтди.
«Пойга тугашига йироқ, олдинда ҳали ўнлаб штатлар бор», - дея таъкидлади Хейли.
Маълумот ўрнида, расмий равишда республикачи номзод партиянинг июль ойида бўлиб ўтадиган қурултойида кўрсатилади. Сайловларнинг ўзи 5 ноябрга белгиланган. Улар Трамп ва Оқ уйнинг амалдаги раҳбари Жо Байден ўртасида бўлиб ўтиши кутилмоқда.