Сўнгги янгиликлар
Туркиядаги Халқ кутубхонаси жаҳон кутубхоналари учун андаза бўлмоқда
Иқтисодчи Отабек Бакиров Ўзбекистонда меҳнат таътили кунлари 24 кундан 21 кунга камайтирилди деб ёзди, аслида эса 15 кундан 21 кунга оширилган ва тўланадиган маблағ ҳам кўпайтирилган бўлиб чиқди
Ҳайвон ҳам бунчалик хўрланмайди – Оққўрғондаги зўравонлик ҳақида очиқланмаган фактлар…
Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига ташриф буюрди
Ҳар қандай масалага қулай позицияда эмас, ҳар томонлама ва холисона ёндошиш керак – Насимбек Азизов
Қурилиш майдонида одам ҳалок бўлган «Аския Cитй»да 5 йилдан буён ноқонуний қурилиш давом этаётгани маълум бўлди
Россияда самолёт қаттиқ қўниши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
Нурота тумани «Мурувват» уйида ёш шоир Шоди Ражабовнинг «Ҳаётни севинг» номли шеърий тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди
Тошкентда «Мен ғолибман» ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди

14 январь куни Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32-йиллигини нишонлаш муносабати билан, 2024 йилги югуриш мавсумини очиб берган, «Мен ғолиб» ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.
“Humo Arena” спорт мажмуасининг майдончасидан 3 км ва 10 км масофага 1000 нафардан ортиқ югурувчилар старт олди. Ватанпарварлик югуриш мусобақасида нафақат Ўзбекистон қуролли кучлари вакиллари, куч ишлатиш тузилмаларининг ходимлари, ҳарбий ўқув муассасаларининг курсантлари, балки профессионал спортчилар ва ҳаваскор югурувчилар ҳам иштирок этишди.
Тадбир асосий ташкилотчиси – Енгил атлетика федерацияси, бош ҳамкор – «Ўзбекнефтгаз» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати Рақамли технологиялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги қошидаги Ёшлар ишлари агентлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида бўлиб ўтди.
«Мен ғолиб» оммавий югуриш мусобақаси анъанавий тарзда йилига икки марта – Ватан ҳимоячилари ва Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил топган кун, ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказилади.
2021 йилдан бошлаб «Мен ғолиб» югуриш мусобақаси Ўзбекистон куч ишлатиш тузилмаларининг вакиллари, ҳарбий хизматчилар, ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ўртасида энг кутиладиган спорт мусобақаларидан бири бўлиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳарбий ва куч ишлатиш тузилмаларининг раҳбарлари ўз ходимларининг жамоавий руҳини қўллаб-қувватлаш учун етиб келишди.
«Мен ғолиб» югуриш мусобақасининг очилиш маросимида Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ҳамда Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Виктор Маҳмудов, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов, Мудофаа вазири ўринбосари, генерал-майор Ҳамдам Қаршиев, Ички ишлар вазири ўринбосари Зафар Қурбонов, Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Санжар Зупаров, Миллий гвардия қўмондони ўринбосари Сарвар Мамаюсупов иштирок этди.
«Мен Ғолиб» оммавий югуриш мусобақаси ўз мамлакатининг чинакам ватанпарварлари учун муҳим воқеадир. Спорт оммавий югуриш мусобақаси ҳар бир ҳарбий-куч тузилмаларининг муносиб вакилларини бир старт майдончасида тўплаш ва уларнинг мардлиги, жасорати ва Ўзбекистон равнақи ва тараққиёти йўлидаги фидокорона хизматлари учун уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш учун қулай имконият бўлди», – деди Виктор Маҳмудов ўзининг табрик нутқида,
Илк маротаба 10 км масофага югуришда иштирок этиш учун топширилган аризалар сони 3 км масофада югуришга аризалар сонидан ошиб, бу Ўзбекистонда югуришнинг тобора оммалашиб бораётганидан ва соғлом турмуш тарзига онгли равишда ёндашишдан далолат беради.
Авлодлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш, ёш авлодни Ватан ҳимоячилари байрами билан таништириш мақсадида катта ёшдаги болалар ота-оналари билан биргаликда «Мен ғолиб» ватанпарварлик-югуриш мусобақасида 3 км масофага югуришди. Мусобақалар якка тартибда ва жамоавий биринчиликларда ташкил этилди.
Жамоавий биринчиликда куч ишлатишш тузилмалар идораларининг 7 та жамоаси ва ўқув таълим муассасаларининг 6 та жамоаси Men G’olib кубоги учун курашишди. Улар орасида Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси вакиллари ҳам бор эди. Ўқув таълим муассасаларининг жамоалари Қуролли кучлар академияси, Умумий хавфсизлик университети, Ички ишлар академияси, ФВВ академияси, Давлат хавфсизлиги хизмати академияси, Давлат Божхона қўмитаси институтининг курсантлари орасидан шакллантирилди.
«Мен ғолиб» жамоавий мусобақаларида тўртинчи маротаба Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
Якка тартибдаги биринчилик ғолиблари қуйидагилар бўлди:
3 км (эркаклар):
1.Нодирбек Муталипов - 8:43
2.Отабек Тошқуватов - 8:46
3.Хасан Мирсоатов - 8:47
3 км (аёллар):
1.Марьям Тожибоева - 11:03
2.Виктория Морозова - 11:25
3.Ойдина Икромова - 11:30
10 км (эркаклар):
1.Бекзод Байматов - 32:31
2. Шаҳрам Абдураҳмонов - 33:12
3.Мухриддин Мирзалиев - 33:27
10 км (аёллар):
1.Абдуллаева - 47:03
2.Лазиза Темирова - 47:03
3.Диана Вязикова - 47:04



