Сўнгги янгиликлар
«Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит орқали автомобилларни сотишга тайёрмиз» – «Ўзавтосаноат»
Айдар–Арнасой кўллар тизими – кимнинг тизгинида?
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Ўзбекистонда кўчмас мулк ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш такомиллашяпти
Бугунги кун ҳаётимизда иқтисодий ва ижтимоий соҳалар билан биргаликда ҳуқуқий асосларни қамраб олган кўчмас мулк соҳасидаги ислоҳотлар алоҳида ўрин тутади.
Шу билан биргаликда соҳадаги қонунчиликларни тушунмаслик ва нотўғри талқин қилиш ўзаро тушунмовчиликларга сабаб бўлиши кузатилади.
Халқ орасида кўчмас мулк деганда фақат турар ёки нотурар жой бинолари тушунилиши, ер участкаларини кўчмас мулк сифатида тушунмасликлари гоҳида ўзаро тортишув ва бахсларни келтириб чиқаради.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 83-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ 6 турдаги объектлар кўчмас мулкни ташкил этади.
Булар:
- ер участкалари;
- ер ости бойликлари;
- бинолар;
- иншоотлар;
- кўп йиллик дов-дарахтлар;
- ер билан узвий боғланган бошқа мол-мулк.
Шунингдек бино ва иншоот ёки уларнинг қисмлари ижараси ҳуқуқи ҳам бир йилдан ортиқ муддатга тузилган шартнома асосида давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.
Ҳуқуқ эгаси ўз навбатида кўчмас мулк объектининг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши асосида унга бўлган ҳуқуққа эга юридик ва жисмоний шахс саналади.
Жорий йил 28 ноябрда «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ – 803-сонли Қонуни қабул қилинди. Мазкур Қонун қуйидаги кўчмас мулк объектларига тадбиқ этилиши белгиланди:
- ер участкаларига;
- биноларга, иншоотларга, шу жумладан қурилиши тугалланмаган объектларга;
- кўп йиллик дов-дарахтларга;
- мулкий мажмуа сифатидаги корхонага.
10та боб ва 74та моддадан иборат мазкур Қонун билан ер ости бойликларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга нисбатан татбиқ этилмаслиги белгилаб қўйилди.
Шунингдек, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги давлат бошқаруви, кўчмас мулкнинг кадастр йиғма жилдини тайёрлаш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид фаолиятни ташкил этиш, Давлат реестирини юритиш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва уларга оид чекловларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда низоларни судгача ҳал қилишнинг умумий тартиблари белгилаб қўйилди.
Шу билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Махсус ваколатли орган, Давлат кадастрлари палатаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ва воситачилар вазифалари алоҳида белгилаб қўйилди.
Қонун билан Махсус ваколатли орган Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳамда воситачиларга қуйидагилар кириши белгиланган:
- давлат хизматлари марказлари;
- нотариал идоралар, нотариуслар;
- риэлторлик ташкилотлари;
- тижорат банклари;
- Давлат активларини бошқариш агентлиги.
Президентнинг қарорлари билан бошқа юридик ва жисмоний шахслар ҳам воситачилар сифатида белгиланиши мумкин.
Наврузбек Аллаберганов, Давлат кадастрлари палатаси Хоразм вилояти бошқармаси ахборот хизмати бошлиғи – бошлиқ маслаҳатчиси