Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Ўзбекистонда кўчмас мулкка оид қонунда нималар ўзгармоқда?
Сўнгги йилларда давлат томонидан кўчмас мулкка доир муносабатларни тартибга солиш ва қонунчилигимизни мустаҳкамлаш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 28 ноябрь куни «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги қонун имзоланди.
Хўш, мазкур қонуннинг мақсад ва вазифалари қандай? Ушбу қонун қайси ҳолатларда амал қилади ёки амал қилмайдиган томонлари ҳам борми? Саволларга Кадастр агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси Ахборот хизмати Шоҳруҳ Пиримқулов жавоб берди.
– Қонуннинг асосий мақсади этиб, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш белгиланди.
Қонуннинг амал қилиш соҳаси эса кўчмас мулкнинг ер участкаларига, биноларга, иншоотларга, шу жумладан, қурилиши тугалланмаган объектларга, кўп йиллик дов-дарахтларга, мулкий мажмуа сифатидаги корхона турларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга нисбатан татбиқ этиладиган бўлди.
Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, ушбу қонуннинг амал қилиши ер ости бойликларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга нисбатан татбиқ этилмаслиги ҳам белгилаб қўйилди.
Шу билан бирга, қонунда идентификация қилишга оид маълумотлар, кадастр паспорти, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни бирламчи давлат рўйхатидан ўтказиш, чекланиши, кўчмас мулкни техник инвентаризациядан ўтказиш, объектнинг кадастр рақами, ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар, ҳуқуқ эгаси каби тушунчаларга ҳам тўхталиб ўтилган.
– Кўчмас мулкка бўлган қандай ҳуқуқлар ёки чекловлар давлат рўйхатидан ўтказилиши зарур?
– Эндиликда қонун кучга кирганидан сўнг кўчмас мулкка бўлган қуйидаги ҳуқуқлар ёки чекловлар давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлади. Жумладан, мулк, доимий эгалик қилиш, доимий фойдаланиш, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, ижара, иккиламчи ижара, хўжалик юритиш, оператив бошқариш, кўчмас мулкни ишончли бошқариш ва бепул фойдаланиш ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Шунингдек, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларга нисбатан қонундан келиб чиқадиган ёки ваколатли давлат органлари томонидан қўйилган чекловлар ҳам рўйхатдан ўтказилади.
– Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни бекор қилиш тартиби қандай?
– 2023 йил март ойининг 1 санасидан бошлаб кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни фақатгина икки ҳолатда бекор қилиш мумкин. Биринчи ҳолат кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш чоғида юзага келадиган низолар судга қадар ҳал қилиш комиссияси томонидан бекор қилинади. Иккинчи ҳолатда эса суднинг қарорига кўра бекор қилиниши мумкин.
– Кимлар кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги давлат бошқарувини амалга оширади?
– Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасидаги давлат бошқарувини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Давлат кадастрлари палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда воситачилар амалга оширади.
Барчада кимлар воситачилар бўлиши мумкин, деган савол туғилиши табиий. Қонунда бу ҳақида аниқ келтириб ўтилган бўлиб, қонунинг 16-моддасида воситачилар деб жисмоний ва юридик шахсларга кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича хизматларни рўйхатдан ўтказувчи орган билан электрон ахборот алмашувчилар тушунилади.
Воситачилар давлат хизматлари марказлари, нотариал идоралар, нотариуслар, риелторлик ташкилотлари, тижорат банклари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, шу билан биргаликда Президент қарорларида белгилаб қўйиладиган бошқа юридик ва жисмоний шахслар бўлиши мумкин.
– Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга доир ҳаракатлар қанча муддатда амалга оширилади?
– Қонуннинг 43-моддасига биноан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга доир ҳаракатлар тегишли ҳужжатлар рўйхатдан ўтказувчи органга келиб тушган кундан эътиборан икки иш куни ичида амалга оширилади.
– Қайси пайт кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган ҳисобланади?
– Қонуннинг 46-моддасига биноан давлат реестрига ёзув киритилган сана ва вақт кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдир. Ҳеч шубҳасиз айтиш мумкинки, ушбу қонун кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча муносабатларни қамраб олган.
Эндиликда қонунга асосан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда амалиётда мавжуд бўлган ва кўп учраб турган тушунарсизлик ва муаммолар ўз ечимини топади.