Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
Эквадордаги тартибсизликлар фонида 70 киши ҳибсга олинди
Эквадорда мамлакатдаги тартибсизликлар оқибатида 70 киши ҳибсга олинди, дейилади Х ижтимоий тармоғида.
Сўнгги маълумотларга кўра, Гуаякил ва қўшни Нобол шаҳридаги тартибсизликлар чоғида камида ўн киши, жумладан, икки полициячи ҳалок бўлган.
Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идораларининг 3 нафар ходими қўйиб юборилган, 17 нафар маҳбус қўлга олиниб, қайта ҳибсга олинган.
Эквадор Қуролли кучлари қўшма қўмондонлиги раҳбари Хайме Вела Эразо Хавфсизлик кенгаши йиғилиши якунлари бўйича жиноий гуруҳларни ҳарбий нишонлар деб эълон қилди ва улар билан ҳеч қандай музокаралар ўтказилмаслигини маълум қилди.
Қайд этилишича, Эквадорда, йил бошида, бир қатор қамоқхона тартибсизликлари бўлиб ўтди, энг йирик тўдаларнинг раҳбарлари қамоқдан қочиб кетишди.
Президент Даниэл Нобоа Қуролли Кучларни назоратни тиклашга жалб қилиш учун 60 кунлик фавқулодда ҳолат эълон қилди.
У мамлакатда ички қуролли можаро содир бўлаётганини эълон қилди ва армияга ўн минглаб иштирокчилардан иборат 22 жиноий гуруҳни зарарсизлантиришни буюрди.
Ҳукуматнинг ҳаракатлари нотинчлик тўлқинига сабаб бўлди. Сешанбага ўтар кечаси жиноятчилар машина ва автобусларни ёқиб юборишди, Гуаякилда портлашлар содир бўлди.
Тўғридан-тўғри эфир вақтида TC телеканали студиясини қуролланган шахслар эгаллаб олди. Жонли эфирда қурол ва гранаталарни кўтарган бандитлар «полиция кетсин» деган қичқириқлар остида бошловчига таҳдид қилишди. Шунга қарамай, хавфсизлик кучлари барча гаровга олинганларни озод қилишга муваффақ бўлди ва жиноятчиларни қўлга олди.