Сўнгги янгиликлар
Истанбул 18–21 сентябрда Босфор Кубоги 2025 қайиқлар пойгасига мезбонлик қилади
Ҳамюртимиз “Юксак эҳтиром” халқаро эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди
Ўзбекистонда суд марҳумни жаримага тортди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри суди 2019 йил оламдан ўтган фуқарони жаримага тортиш ва қўшимча мажбуриятлар юклаш бўйича қарор қабул қилган. Бу ҳақда “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов шундай дейди:
Аввалги постларимдан бирида Хоразм вилоятидаги судда қози марҳумни "сўроқ қилгани" ҳақида ёзгандим. Бугун қўлимга тушган суд қарорида Чирчиқ суди судяси Равшанов 4 йил аввал оламдан ўтган одам - Абдукарим Манноновга сўроқ қилмасдан хам жарима солибди ва унга мажбуриятлар юклабди.
Бу шу йилнинг августида бўлган воқеа, эски йилда қолсин, дедим. Аммо ҳар сафар бунақанги қовунлар ҳақида ёзганимизда Олий суд ва Судялар Олий кенгашининг мутафаккир раҳбарлари пешонаси тиришаркан –муаммо ижобий ҳал бўлмайди.
Аввалги постимда Олий суд умумий юрисдикция судларининг маълумотлар базасини кенгайтириши учун ҳеч бўлмаганда Ички ишлар вазирлиги ёки Давлат хизматлари агентлиги сингари идораларнинг базасини юклаб олгани тузук, қабилида мулоҳаза билдиргандим. Шундан кейин тизимнинг айрим раҳбарлари омилигимдан кулган бўлишибди ўзларича. Айримлари мени "маргинал" дебди...
Ўшанда бутун бошли судлардан битта участкавой мелиса кучлироқ, унинг планшетида ўлиг-у тириклардан ташқари ким кимнинг ўйнаши эканигача маълумотлар бор, дегандим. Судяларимиз эса ўзи суд қилаётган одамнинг ҳатто тириклигини ҳам билмайди, бундай қовунчилар жазоланмайди ҳам.
Майли, Олий суд ва бошқа олийлардаги жаноблар! Кулишда давом этинг, зеро тизимнинг бутунлай шарманда бўлаётганини кўпчилик кўриб турибди.



