Сўнгги янгиликлар
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Ким Чен Ин провокацияларга жавобан ядровий зарба бериш билан таҳдид қилди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин агарда бошқа давлатлар томонидан провокациялар содир бўлса дарҳол ядро қуроли билан ҳужум билан жавоб қайтаришини маълум қилди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги (KCNA) хабар бермоқда.
Хабарга кўра, Ким Чен Ин 20 декабрь куни “Хвасон-18” қитъалараро баллистик ракетасини учириш машқларида қатнашиб, ҳарбий хизматчилар билан учрашган ва уларни муваффақиятли натижа билан табриклаган.
“Бугун ҳарбий фаолият... ядро стратегияси ва доктринаси ўз эволюциясини кўрсатди. Агарда душман провакация қилса КХДР ҳатто ядровий ҳужумдан ҳам иккиланмайди”, — дейилади хабарда.
Шимолий Корея душанба куни қисқа масофали ракета учирилиши ортидан ISBM учирди. Япония Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, парвоз баландлиги олти минг километрдан ортиқ, масофа минг километрга яқин эди.
Маълум қилинишича, оддий траектория бўйлаб учирилганда, ракета 15 минг километр масофани босиб ўтиб, АҚШнинг исталган нуқтасига етиб боради.
Жанубий Корея Миллий Хавфсизлик Кенгаши Пхенян қаттиқ ёқилғида ишлайдиган ISBM’ни синовдан ўтказган деган хулосага келди.
Жанубий Корея президенти Пхенян томонидан содир этилган ҳар қандай провокацияга жавоб беришни буюрди. Шунингдек, АҚШ ва Япония билан биргаликда уч томонлама чораларини кўриш орқали Жанубий Корея-АҚШ иттифоқининг мудофаага тайёргарлигини кучайтириш буюрилди.
КХДР Мудофаа вазирлиги, ўз навбатида, аввалроқ Жанубий Корея ва АҚШ ядровий маслаҳат гуруҳининг навбатдаги йиғилиши ўтказилишини “ядровий қарама-қаршиликнинг очиқ декларацияси” сифатида танқид қилган эди.