Сўнгги янгиликлар
Навоийда қишлоқ хўжалиги ходимлари тақдирланди
Айрим ҳудудларда давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади
Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
Humans иловасида юз берган рухсатсиз пул ечиш ҳолатлари бўйича Марказий банк расмий баёнот берди
Фуқаролар ва тадбиркорлар учун ижтимоий нафақа ва суғурта тизими янги босқичга кўтарилди
“Тамакини эмас, ҳаётни танланг!” – "Toshkent-AERO" ихтисослаштирилган божхона комплекси
Тошкентда хусусий клиникада бурун операцияси вақтида 31 ёшли эркак вафот этди
Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
Солиқ идораларининг бир нечта мансабдор шахслари қамоққа олинди
Солиқ қўмитаси ҚҚС маъмуриятчилиги бошқармаси ҚҚС тўловчиларини махсус рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи ҳамда қўмитанинг Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти директори ўринбосари қамоққа олинди. Бу ҳақда “Bugun.uz” ўзининг манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Хабарга кўра, “хуфиёна” тадбиркорлик субъектларининг ноқонуний фаолиятларига раҳнамолик қилган солиқ идоралари мансабдор шахслари ҳибсга олинган.
Давлат Солиқ қўмитаси ҚҚС маъмуриятчилиги бошқармаси ҚҚС тўловчиларини махсус рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи ҳамда қўмитанинг Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти директори ўринбосари – ҚҚС маъмуриятчилиги бошқармаси бошлиғи қамоққа олинган.
Шунингдек, Тошкент шаҳар Солиқ бошқармаси камерал солиқ текширувлар шўбаси бошлиғи лавозимида ишлаган мансабдор ҳам ҳибсга олинган. Улар ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳамда мансаб сохтакорлиги моддалари билан гумонланувчи тариқасида ҳибсхонага жойлаштирилган.
Фарғона вилояти Солиқ бошқармаси ҚҚС маъмуриятчилиги бўлими бошлиғи Жасур А. ҳамда мазкур бошқарма ҚҚС маъмуриятчилиги бўлими давлат солиқ катта инспектори К.С қамоққа олинган.
Шунингдек, Фарғона шаҳар солиқ инспекцияси сайёр солиқ текширувлари шўъбаси бош инспектори А.А пора олишда гумонланиб, “олиб кетилган”.
Аввалроқ собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ҳибсга олингани ҳақида хабар берилганди. Бундан ташқари, Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Мирзаев коррупцияга қарши курашиш тадбири доирасида бюджет пулларини ўзлаштирганликда айбланиб қўлга олинганди. Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Саидаҳмад Султанов ерларни ноқонуний сотиш билан боғлиқ иш доирасида ушлангани ҳам маълум қилинганди.