Сўнгги янгиликлар
Навоийда 300 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади
Касбий таълим ташкилотларини комплекс давлат аккредитациясидан ўтказиш мезонлари тасдиқланди
Саида Мирзиёева Ургутга янги темирйўл орқали сафар қилди
Москва вилояти мактабларидан бирида 10 ёшли бола пичоқли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди
“An Istanbul Story” — Истанбулнинг янги руҳи замонавий ҳикоя орқали намоён бўлди
Конституциявий шикоят институти самарадорлиги оширилади
Тадбиркорлик соҳасида 1 600 дан ортиқ маъмурий талаблар бекор қилинди
Ўзбекистонда “Электрон рецепт” тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда – ССВ
Марказий банкнинг Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи ҳибсга олинди
Марказий банкнинг Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи Эркин Мансуров ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Bugun.uz” интернет-нашри ўзининг манбасига таяниб хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Эркин Мансуров Жиноий гуруҳлар билан тил бириктириб, ноқонуний кредит ажратишга ёрдам берган ва жуда катта миқдорда – 20 миллион доллардан ортиқ пул маблағларини ўзлаштиришда иштирок этган.
Эркин Мансуров — 2012 йилдан 2021 йилгача “Ипотека-банк” акциядорлик тижорат банкининг Бухоро вилояти филиали бошқарувчиси лавозимида ишлаб келган. 2021 йилда Марказий банк Бухоро вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
У 1979 йил Бухоро вилоятида туғилган. Меҳнат фаолиятини “Пахтабанк” (ҳозирги “Agrobank”) Бухоро вилояти филиалидан бошлаган. Кейинчалик Марказий банк Бухоро вилоят бош бошқармасига ўтиб, турли лавозимларда фаолият юритган.