Сўнгги янгиликлар
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Қирғизистонда ўзини «янги Худо» ва «халоскор» деб эълон қилган эркак қўлга олинди
Диний адоват қўзғаш иши бўйича олиб борилган тергов ҳаракатлари доирасида ўзини “янги Худо” деб эълон қилган Қирғизистон фуқароси Абдилдаев Арстанбек Беишеналиевич (Арстан Алай номи билан машҳур) қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, диний вазиятни яхшилаш бўйича тезкор чора-тадбирлар кўриш мақсадида, шунингдек, Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 330-моддаси “Диний адоватни (нифоқни) қўзғатиш” билан қўзғатилган жиноят иши доирасида Норин вилояти, 1968 йилда туғилган Абдилдаев Арстанбек Бейшеналиэвич қўлга олинган.
Жиноят ишини қўзғатишга Абдилдаевнинг ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари, шунингдек, унинг китоблари ва рисолаларида диний ва динлараро адоватни қўзғатишга, фуқароларнинг ўзига хослигини динийлик асосида тарғиб қилишга қаратилган чақириқлар борлиги ҳақида олинган маълумотлар асос бўлган.

“У ўзини “янги Худо”, “Халоскор” деб ҳисоблаб, бошқа динлар, эътиқод ва қарашларни паст, заиф ва нотўғри хаёлпарастлик деб билади ва уларга салбий баҳо беради”, — дейилади Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабарида.


Чуй вилоятида яшаш жойидаги тинтувлар ва маърузалар (мантралар деб аталадиган) ўтказиш натижасида катта миқдордаги адабиётлар (хусусан, китоблар, рисолалар ва дафтарлар), компьютерлар ва электрон сақлаш воситалари мусодара қилинган.


Ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижаларига кўра, Арстанбек Абдилдаев Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторига жойлаштирилди.